⁉️ Энди телефонлар эшитилиб, ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар кузатиладими?
Савол: Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда эртагадан барча телефон сўзлашувлари ёзиб олиниши, ижтимоий тармоқлардаги барча қўнғироқлар, сўзлашувлар, хабарлар ва ёзувлар ёзиб олиниши, ёзган ёки айтган ҳамма нарсамиз ўзимизга қарши ишлатилиши ҳақида хабарлар келмоқда. Шу хабарлар тўғрими?
✅ Жавоб: Йўқ, бундай хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бутунлай нотўғри ва ёлғон маълумотлардан иборат.
Янги Конституциямизнинг 31-моддасига кўра ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Яъни кимнидир телефон қўнғироғини эшитиш, ижтимоий тармоқлардаги хабарларини олиш учун суднинг рухсатини олиш керак. Бу ўта мураккаб жараён, судга айнан шу шахснинг телефон қўнғироқларини эшитиб бориш ва ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмаларини олиш нима учун кераклиги асослаб берилиши керак. Бу ҳолатлар асосан жиноят ишларини юритишда қўлланилади.
Бундан ташқари, Конституциямизнинг 29-моддаси 4-қисмида “Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди” деб белгиланган.
Яъни, суд рухсати олинмаган ҳолда сизнинг телефон сўзлашувларингиз эшитилса ёки ижтимоий тармоқдаги ёзишмаларингиз олинган бўлса, барибир, булар сизни айблаш учун суд томонидан далил сифатида қабул қилинмайди.
Шунинг учун хавотирлар ўринсиз.
Каналга уланиш 👇
https://t.me/yuridik_blog