Юридик техникумда “Судья ва ёшлар” учрашуви
Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни суд тизими ва қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб бориш мақсадида вилоят юридик техникумида “Судья ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Унда Олий суд судьяси Ш. Болиев, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ва судья С. Аллабергеновлар иштирок этиб, ёшларга суд тизими фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди.
Шунингдек, мулоқотларда маъмурий судларда кўриладиган ишлар тоифаси ва судга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. Ўқувчилар мунтазам равишда соҳага доир қонунчиликдаги янгиликларни ўрганиб бориши лозимлиги таъкидланди.
Судьялар бўлажак ҳуқуқшуносларга назарий билимларни амалиётда қўллаш, касб танлаш ва йўналиши бўйича етук мутахассис бўлишлари учун фойдали тавсияларини беришди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari