Fitrat.uz dan repost
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ КЎРАДИГАН ҚОН
CАВОЛ: Аёлларга хос касаллик туфайли аёлимнинг бачадони олиб ташланган. Баъзи вақтларда, ҳатто одат кунларида ҳам қон кўрмоқда. Бу ҳолатда нима қилиши керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бачадони тўлиқ олиб ташланган аёл кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Қон келган вақтда таҳорат олиб, намозини ўқийверади. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинмаган деган ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам бўлса ёки шифокорлар бачадон тўлиқ олинган деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Шариатда ҳайз қони қуйидагича таърифланган:
الحيض هو دَمٌ يَنفُضُه رَحِمُ بالغةٍ لا دَاء بها ولا إِياسَ
“Ҳайз – бемор бўлмаган, туғиш ёшидан ўтмаган ва балоғатга етган аёлнинг бачадони чиқарадиган қондир” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Мазкур таърифга кўра балоғатга етмаган, туғиш ёшидан ўтиб кетган, бачадони бўлмаган аёллар кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёл кўрадиган ва беморлик сабаб келадиган қонлар ҳам ҳайз эмас.
Қон кўришдан қолиш фиқҳий манбаларимизда эллик, эллик беш, олтмиш ёш деб берилган бўлиб, аксар манбаларда эллик беш ёшга фатво берилгани айтилган. Жумладан, “Фатовои оламгирия” китобида “Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Мана шу гап ихтиёр қилинган ва шунга фатво берилган”, дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA