ХИДОЯТ САРИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ХИДОЯТ САРИ kanali
دع الإيمان في قلبك أولا ثم القديسين في لغتك
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
Perfluence
T.me/xidoyat_sari_official

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri












Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ramazon oldidan tinglang
@xidoyat_sari_oficcial


Рамазон ойида Умра сафарига ишончли ва жуда кулай бахода. Сахарлик ва Ифторлик. Макка шахрида пиёда мукаддас Каъбага пиёда борса буладиган даражада якие мехмонхона.
Шымкент - Сайрам ва Тошкентликлар учун.

+77751728035

БАХТИЁР УСТОЗ БОШЧИЛИГИДА


✅️ Умра мен ХАДЖ сапарына сенімді серік.
✅️ Өте қол жетімді бағалар.
✅️ Шымкент және Ташкент
☎️ Толық ақпарат +7775 172 80 35


تقبل الله طاعتك 🤲
كل عام وأنت بخير 💜


ТАВБАГА ШОШИЛ
«Эй Одам фарзанди! Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил
эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам
сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз. Тоатимга сабр
қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб)
Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.
Эй Одам фарзанди! Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас.
Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, фақат Мен (ёмонликдан) сақлаганларгина ундай эмас. Менга
тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида
сирларингизни фош этманглар».

@xidoyat_sari_official


16) Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасини саҳарлик ажратиб туради”. (Муслим).

@xidoyat_sari_official


15) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордир!”. (Бухорий, Муслим).

@xidoyat_sari_official


10) Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шаъбон ойининг охирги куни мавъиза қилиб:
 “Ҳой одамлар! Сизларга улуғ, баракали ой соя солиб турибди. У шундай ойки, унда минг ойдан кўра самаралироқ бир кеча бор. Аллоҳ у ойда кундузи рўза тутишни фарз, кечалари қоим туришни нафл қилди. Ким бу ойда бир яхши хислат билан Худога яқинлашса бошқа ойларда бир фарзни адо этгандек бўлади, кимки бу ойда бир фарзни адо этса, бошқа ойларда етмишта фарзни адо этган даражада кўп савобга эга бўлади. Бу сабр ойидир, сабрнинг ажри эса жаннатдир. Бу ўзаро ҳиссадорлик, шерикчилик қилинадиган ойдир. Унда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким бу ойда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари кечирилади, жаҳаннамдан озод бўлади ва ўша рўзадорга берилган ажр мислича ажрга эга ҳам бўлади”.—дедилар.
 Биз: Эй Расулуллоҳ, ҳаммамиз ҳам ифтор қилиб беришга қодир эмасизку?!—дедик .
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам“Аллоҳ таоло рўздаорга бир ютум сут ё бир дона хурмо ва ёки бир қултум сув бериб ифтор қилдирганга ҳам ўша савобни бераверади. Агар кимки бир рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Аллоҳ уни менинг хавзимдан сув ичиради ва у то жаннатга киргунча қайта ташна бўлмайди. Бу шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири жаҳаннамда озодликдир. Кимки бу ойда қўл остидаги қулига енгиллик қилса, Аллоҳ уни кечиради ва дўзахдан халос қилади”—деб жавоб бердилар. (Байҳақий. Ибн Хузайма).

@xidoyat_sari_official


9) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у айтди: Рамазон кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Сизларга бу (улуғ ва баракотли) ой келди! Унда минг ойдан кўра хайрлироқ бир кеча бор! ким у кечани қўлдан бой берса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди! Рамазон яхшиликларидан фақат бахтсизларгина қуруқ қолади!”. (Ибн Можа).

@xidoyat_sari_official


8) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “Эй Роббим, мен уни кундузи таомланиш ва шаҳвоний эҳтиёжларини қондиришдан ман қилганман, бас, уни шафоат қилишимга изн бер”. Қуръон айтади: “Эй Роббим, мен уни кечаси ухлашдан ман қилганман, бас, уни шафоат қилишимга изн бер”. Уларнинг талаби қондирилади ва шафоат изни берилади”. (Байҳақий, Шуаб ул-иймон).
@xidoyat_sari_official


7) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Сизларга муборак ой—Рамазон келди. Унинг рўзасини Аллоҳ фарз қилган. Бу ойда само эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, Шайтон малайлари боғланади. Бу ойда Аллоҳнинг бир кечаси борки, у минг ойдан кўра яхшироқ. Ким бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди”. (Имом Аҳмад, Насаий).

@xidoyat_sari_official


6) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Рамазон ойининг биринчи кечаси кириши билан шайтонлар ва исёнкор жинлар кишанланади. Жаҳаннам эшиклари беркилади, бирортаси ҳам очилмайди. Жаннат эшиклари ланг очилади, бирорта ҳам эшик ёпилмайди. Махсус жарчи: ҳой яхшилик истаганлар, келинг! Ҳой ёмонлик истаганлар ўзингизни тийинг!—деб жар сола бошлайди. Ва бу ойда Аллоҳ кўплаб одамларни дўзахдан озод қилади. Озодлик ҳар кечада бўлади”. (Термизий, ибн Можа).

@xidoyat_sari_official


5) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Одам боласининг ҳар бир яхши амалига ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши мумкин. Аллоҳ айтадики: илло, рўза бундан мустаснодир. Чунки рўза Мен учун ва унга Ўзим ажр бераман. Рўзадор Мени деб шаҳвати ва таомидан воз кечади. Рўзадорга икки марта шодлик бор. Бири ифторлик чоғида, иккинчиси Роббисига йўлиққан чоғда. Шубҳасизки, рўзадорнинг оғзидан чиққан ҳид Аллоҳнинг наздида мушки анбарнинг хушбўйидан ҳам яхшироқдир. Рўза қўрғондир. Қайси бирингиз рўза тутган бўлса, бировни ҳақоратламасин ва овозини кўтариб бақирмасин. Уни биров сўкса ё урушса, унга: “мен рўздорман”, десин”. (Бухорий ва Муслим).

@xidoyat_sari_official


4) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Кимки Рамазонда иймон ва ихлос ила, савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади.  Кимки Рамазонда иймон ва ихлос ила, савоб умидида кечалари (намозда) қоим бўлса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади. Кимки қадр кечасида иймон ва ихлос ила, савоб умидида қоим турса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади”. (Бухорий ва Муслим).

@xidoyat_sari_official


2) Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Жаннатда саккизта эшик бор. Улардан бири “Раййон” деб номланган. Ундан фақатгина рўзадорлар киради”. (Бухорий ва Муслим).

@xidoyat_sari_official

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.