🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Айрим жоҳил, бидъатчи ва диний ҳукмлар борасида гапиришга ҳақли бўлмаганлар - ҳозирги кунимизда кийиб юрилган пайпоқларга масҳ тортиш жоиз деб юрибдилар.

✍️ Шайх Нидол Иброҳим Оли Роший

@xazrati_usmon


Ризқ даражалари
Мол-дунё: У ризқнинг энг паст, қуйи даражаларидандир.
Офият, саломатлик: У ризқнинг энг олий, юқори даражаларидандир.
Фарзандлар салоҳияти, қобиллиги: У ризқнинг афзалидир.
Роббул аламийн- Аллоҳ таолонинг ризоси: У энг мукаммал, тамомий ризқдир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

@xazrati_usmon


عندما تتحقق نيتك ببطء ، تعرف كم هو جميل "الصبر".

Ниятлариз аста-секин амалга ошса, "сабр" қанчалик чиройли эканлигини кўрасиз.)


@xazrati_usmon


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-ин қодир", ― деса, унга ўнта қулни озод қилганнинг савоби берилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади. Ўша кун то кечгача унга шайтондан қалқон бўлади. Ундан афзал одам топилмайди. Бироқ кимдир бундан-да кўпроқ айтса, ўшагина афзал бўлади».

(Бухорий ва Муслим ривояти)
@xazrati_usmon


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 12 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 13 ШАЪБОН) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:12
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:52 |   | 06:37
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 16:01 |   | 16:11
☪️ Шом           ⏰ 17:46 |   | 17:46
☪️ Хуфтон     ⏰ 19:00 |  | 19:10

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

@xazrati_usmon


Агар кунингизда табассум қилишга арзигулик нарса топмасангиз, кўзингизни ўн дақиқача юмиб туринг сўнг очганингизда ёруғликни кўришингизнинг ўзи табассум қилишга етарли эканини биласиз.

@xazrati_usmon


-Юзингизни гўзаллиги қаерда?
-Пулингизни мағрурлиги қаерда?
-Кучингиз қаерда?

Ҳаммаси бир кун тугайди, фақат сизнинг амалларингиз сиз билан бирга бўлади.

Бас, харомни, дунё кетидан чопишни, такаббурликни тарк этинг ва Аллоҳни амрига итоат этинг.


@xazrati_usmon


Имом Бутий ҳикматлари:
Биз ҳозир гуноҳкорлар фойдаланиб қоладиган фурсатлардан бири олдидамиз.
Биз фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадислар келган муборак Шаъбон ойида турибмиз.
Мен дўсту биродарларимга насиҳат қиламан. Кўпинча улар ушбу ой ёки Шаъбон ойининг ярими кечаси муносабати келганида турли миш-мишлар билан ўз вақтларини зое қиладилар.
"Бу ҳақидаги ҳадис заиф", "Фалончи у ҳақида бундай дебди"- деган гаплар вақтни йўқотишдир.
Шайтон бу билан бизнинг устимиздан кулади. Унинг заиф ҳадис эканини биз ҳам биламиз.
Заиф ҳадиснинг маъноси шуки уни Расулуллоҳ айтганлигининг эҳтимоли бор. Бас энди гарчи уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган бўлсаларда Аллоҳ субханаҳу ва таоло чиройли гумон қилганим сабабли эҳтимол мени шафоат қилиши мумкин.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ.

@xazrati_usmon


#Ривоят

ҲАСАД УЧҚУНЛАРИ

Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.
Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш, ҳусусан, юқорида зикр этилган қўшнилар каби кибр балосидан қутулиш учун бу дунёда Аллоҳдан ишоратлар бор...

Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин сен хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@xazrati_usmon


Муҳаммад ибн Юсуф айтдилар:
«Суфён Саврий тунда бизни уйғотиб, «Эй йигитлар! Ёшликда тунги таҳажжуд намозини ўқинглар. Кучга тўлган, ёш пайтингизда ўқимасангиз, қачон ўқийсиз?», дер эдилар.

@xazrati_usmon


Аллоҳ кўриб турибди

Мансур айтади: «Бир киши Абу Язид Бистомийнинг олдига келиб, «Менга насиҳат қилинг», деди. У: «Осмонга қара!» деди. У осмонга қараган эди, «Бу осмонни ким яратганини биласанми?» деди. У: «Аллоҳ», деди. Абу Язид: «Уларни яратган Зот қаерда бўлсанг ҳам сендан бохабардир. Шундай экан, У Зот(нинг ғазаби)дан огоҳ бўл!» деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

@xazrati_usmon


#ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?
Лаа илаҳа иллаллоҳул Алиййул Азийм. Лаа илаҳа иллaллоҳул Ҳалиймул Карийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу. Субҳаналлоҳи Роббил аршил Азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

@xazrati_usmon


Набавий қайтариқлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

1. Ёлғон қасам ичишдан қайтардилар.
2. Кумуш идишда ичишдан қайтардилар.
3. Эркакларни ипак кийим кийишдан қайтардилар.
4. Меваларни етилиб пишишидан аввал сотишдан қайтардилар.
5. Никоҳсиз жинсий алоқалардан қайтардилар.
6. Хамрни сотиб олишдан ва хамрни ичишдан қайтардилар.
7. Бир савдо келишувида икки савдо қилишдан қайтардилар.
8. Ўзида бўлмаган нарса билан савдо қилишдан қайтардилар.
9. Йўқолган нарсани масжидда эълон қилишдан қайтардилар.
10. Ҳайвонларнинг юзига уришдан қайтардилар.
11. Таом ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар.
12. Эркак кишини мақбарада ва туя боғланадиган жойда намоз ўқишдан қайтардилар.
13. Асал арини ўлдиришдан қайтардилар.
14. Ҳайвонларга белги, тамға босишдан қайтардилар.
15. Кишини Аллоҳдан бошқани номига қасам ичишдан қайтардилар.
16. Жума хутбаси вақтида сўзлашдан қайтардилар.


@xazrati_usmon


Набавий қайтариқлар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёлғонни зарари! Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ



Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло айтди: «Эй Одам фарзанди, раҳматимдан умидвор бўлар экансан, сен тарафингдан содир бўлган нарсаларни кечираман ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмонга етса-да, сўнг мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар сен Менга ер қобиғича хато билан келсанг, сўнг Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолингда йўлиқсанг, сенга ер қобиғича мағфират билан пешвоз чиқаман».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
@xazrati_usmon


Мухаббат икки қалб ўртасидаги бир туйғу. Хеч кўрганмисиз қушни бир қанотда учганини. Мухаббат ҳам бир қанотда узоққа бормайди.

@xazrati_usmon


Абу Бакр Балхий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
"Ражаб" ойи шамол кабидир.
"Шаъбон" булут каби.
"Рамазон" эса гўёки ёмғирдир.

(Латоифул Маъориф лил-Ҳанбалий)

@xazrati_usmon


Ҳалол ва ҳаром

Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга деди:
- Хурмо есам, мени дарралайсизми?
- Йўқ, - деди Иёс.
- Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
- Йўқ.
- Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлиб қолади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши керак?!
Иёс деди:
- Тупроқ билан бошингга урсам оғрийдими?
- Йўқ, - деди аъробий.
- Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
- Йўқ.
- Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?
- Бошим ёрилади.
- Ҳа, яша! Шароб ҳам шундай.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.