🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 10 МАРТ (1446ҳ - 10 РАМАЗОН)  ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 06:33
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:28

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:15 |   | 06:00
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 16:28 |   | 16:38
☪️ Шом           ⏰ 18:17 |   | 18:17
☪️ Хуфтон      ⏰  20:00 |  | 20:20

#ИЗОХ: БОМДОД АЗОНИ 05:15
БОМДОД АЗОНИДАН 5-10 ДАҚИҚА ОЛДИН ОҒИЗ ЁПИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ!!!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon


НАМОЗ

"Бир дўстимнинг зиёратига борган эдим. У солиҳ, мураббий шайхлардан эди. Мажлисимизда унинг ўғлининг икки ажойиб, гўзал дўстлари ҳам бор эди. Шомга азон айтилди. Намозга ҳозирландик. Аммо йигитлардан бири ҳеч қимирламас эди. Шайх унга:
- Намоз ўқимайсизми?-деди.
У:
- Таҳоратим йўқ, деди.
Шайх:
- Мана сув, деди.
У:
- Раҳмат, таҳорат қилишни хоҳламайман, деди.
Шайх:
- Таҳорат қилиш осон. Унда машаққат йўқ, деди.
У:
-Йўқ, раҳмат!-деди.
Сўнгра биз ўзимиз усиз шом намозини ўқиб олдик.
Намоз тугагач шайх бу ишни шу ҳолда қолдиришни гуноҳ деб билди. У намоз ўқимаган йигитга деди:
- Болам! Шом намозини ғариб дейишади. Яъни, вақти жуда оз. Агар уни уйингизда ўқимоқчи бўлсангиз улгура олмайсиз.
Шунда у деди:
- Тўғрисини айтсам, мен намоз ўқимайман.
- Нега намоз ўқимайсиз?
- Бу ҳар кимнинг шахсий иши. Бошқаларнинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ. Менинг ҳеч кимга зарарим тегмайди, бировнинг молини ўғирламайман. Шу етади!
- Бу сизнинг ва ажнабийлар фикрини олганларнинг қарашидир. Исломнинг қараши ўзгача. Исломда ҳар-бир мусулмон бошқа мусулмон биродарини тўғри йўлга бошлаши, унга насиҳат қилиши, ёмонликдан қайтариши вожиб ҳисобланади.
- Дин дегани намоз деганими?
Суҳбатга мен аралашдим:
- Ҳа, дин дегани намоз дегани. Фақат исломда эмас, барча динларда шундай. Дунёда қанақанги дин бўлмасин, унда ибодат бор. Ҳатто ботил динларда ҳам ибодат бор. Дин ибодат бўлмаса нима ахир?! У рақс тушиш, ҳайкал ясаш, арқонда юриш эмас-ку! Шайх сизни Аллоҳнинг фарзига чақираяптилар. Буни ўзлари тўқиб олмаганлар.
- Мен намознинг фарзлигини инкор қилмайман. Мен намоз ўқишни яхши кўраман. Аммо баъзи намозхонларни кўриб намоздан ҳам нафратланиб кетаман. Бизда мактабда бир йигит бор. Намозни канда қилмайди. Вирдлар ўқиб юради. Аммо ўзи ҳийлагар ёлғончи, омонатга хиёнат қилади. Тўғри юрмайди.
Мен ундан сўрадим:
- Шунинг учун намозни тарк қилганмисиз?
- Ҳа!
- Унда нега ейишни ҳам тарк қилмагансиз?
- Нега энди емаслигим керак?!
- Чунки ейдиганларнинг ичида ҳам ўғрилар, ифлослар, хоинлар бор.
- Менинг улар билан нима ишим бор. Ейиш зарурий нарса. Усиз танамиз тирик юра олмайди.
- Намоз ҳам руҳимиз яшаши учун зарурдир. Намоз ўқийдиган ўша ифлос, ёлғончи билан нима ишингиз бор?!
У жим бўлиб қолди.
Мен давом этдим:
- Сиз ўша ёлғончи, хиёнаткор дўстингизни намоз ўқияпти деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, албатта!
- Йўқ ўғлим! У намоз ўқимаяпти. Намоз инсонни фаҳш ва бузуқ ишлардан қайтаради. Бу Аллоҳнинг сўзлари. Аллоҳнинг Расули саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни шарҳлаганлар. Айтганларки, кимнинг намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса демак у риё учун, ўзини кўрсатиш учун намоз ўқияпти. Бу эса инсонни Аллоҳдан узоқлаштиради холос! Бошлиқнинг олдига ҳар соатда кириб-чиқадиган котиб ташқарида унга қарши гапирса, ёки унга ёқмайдиган ишларни қилса, буйруқларига хилоф қилса аҳволи нима бўлади?! У яна бироздан сўнг бошлиқнинг олдига киришини билатуриб қандай қилиб бунақанги ишларни қилади?! Худди шунингдек, ўзини Аллоҳнинг ҳузурида тургандек ҳис қиладиган, Унинг ҳузурида беш вақт намоз ўқийдиган киши қандай қилиб фаҳш ва мункар ишларни қилади?! Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам намозни мўъминнинг эшиги олдидан оқиб ўтадиган анҳорга қиёслаганлар. Бу анҳорда кунида беш марта ювинган кишининг баданида кир қоладими?!
Менимча сизнинг дўстингиз намоз ўқимаган. Гарчи у рукуъ, сажда, қироат, зикр қилган, зоҳирий арконларни бажарган, вожиб, суннатларни адо қилган бўлсада унда ихлос ва қалб ҳозирлиги бўлмаган. Буларсиз намоз худди руҳсиз жасадга ўхшайди!".
(Шайх Али Тантовий, "Нур ва ҳидоят")
@xazrati_usmon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Og’iz ochishni…?


@xazrati_usmon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌤Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги ва рамазон ойининг 10-куни муборак бўлсин😊

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ҳафта барчага омадли келсин!

@xazrati_usmon


#Рамазонда
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рамазон ойида Қадр кечасининг савобини топиш мақсадида эътикоф ўтирар эдилар.
Бир марта Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида, кейингисида Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга кирдилар.
Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунида экани маълум бўлгач, ўша вақтларда масжидда эътикофга кирадиган бўлдилар.
Рафиқул аълога риҳлат қилгунларига қадар шу ҳолда бардавом бўлдилар.
Ҳаётларининг охирги йилларида йигирма кун эътикоф ўтирдилар.

@xazrati_usmon


Тутган рўзангиз—зарарли одатлардан воз кечиш мумкинлигининг исботи, рўзадор ҳолингизда уларни тарк эта олаяпсизми, оддий кунларда ҳам бунинг имкони бор.

Ўқиган Таровеҳингиз—тунда ибодат қила олишингиз мумкинлигининг исботи.

Саҳарлик эса—бомдодга уйғона олишингизнинг исботи.

Ислом—мураккаб эмас, шунчаки сиз ҳалигача ўз тамойилларингизни тўғри қўя олмагансиз.

@xazrati_usmon


ҲИСОБСИЗ МУКОФОТ

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай банадаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатам”, деди.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни улуғ мукофот билан сийласин! 🤲

@xazrati_usmon


#Ифторлик_вақти

🗓 9-Рамазон, 9-март

⏰ Ифторлик вақти 18:16

🤲 Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йаа Ғоффару, ма қоддамту вамаа аххорту.

@xazrati_usmon


#Тадқиқот

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17. Қон томирлари торайишининг олдини олади
18. Шаҳвоний майлни камайтиради
19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21. Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Роббимизнинг буюк марҳамати!

@xazrati_usmon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рўзадорлар! Сизлар қаҳрамон ҳисобланасизлар. Сизлар содиқ бандалар ҳисобланасизлар. Сизлар жаннатга киришга ҳақли кишилар ҳисобланасизлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@xazrati_usmon


Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1️⃣. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2️⃣. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3️⃣. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4️⃣. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5️⃣. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6️⃣. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7️⃣. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8️⃣. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳози касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9️⃣. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon


Ўлимдан олдин!


Дуони кўпайтиринг

Рўзадор биродарим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Нафсингизга Аллоҳ таолодан сўрашни юкланг. Чунки, сиз муҳтож У зот эса беҳожатдир. Сиз заиф, У зот кучлидир. Сиз фоний, У зот эса Боқийдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!
@xazrati_usmon


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг Ичида энг сахийси эдилар. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссаломга йўлиққан пайтларида янада сахий бўлиб кетардилар. Жаброил алайҳиссалом Рамазоннинг ҳар кечасида бу зот билан кўришиб, Қуръонни дарс қилишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломга йўлиққанларида яхшилик қилишда юборилган шамолдан ҳам сахий бўлиб кетардилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@xazrati_usmon


Вадиъ Яманий. 9-пора.

@xazrati_usmon


Рамазон покланиш ойи
#ramazon

📜Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил:

🔖1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;

🔖2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга;

🔖3. Таровеҳ намози, таҳажжуд намозларини адо этишга ва бомдоднинг азонидан аввал дуолар қилишга;

🔖4. Ҳар куни садақа беришга;

🔖5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга;

🔖6. Қуръонни тадаббур билан қироат қилишга;

🔖7. Лайлатулқадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.

Мажид Закий.

@xazrati_usmon


Улуғлик


Миср ҳокими Иброҳим Пошо ибн Муҳаммад Али ҳокимлик даврида Шомга келди ва Умавийлар масжидига кирди. У ерда аллома шайх Саъид Ҳалабий намозхонларга дарс бераётган эдилар. Иброҳим Пошо ўша ердан ўтди. Шайх оёқларини узатиб ўтирган эдилар. Уни кўриб оёқларини йиғмадилар, ўтиришларини ўзгартирмадилар. Бу иш Иброҳим Пошога оғир ботди , ғазаби қўзиди. Шайхга нисбатан қалбида кина билан масжиддан чиқди. У қасрига қайтгач ҳар томондан уни мунофиқлар ўраб шайхга қарши қайрай бошлашди. Уларнинг иғвоси билан Иброҳим Пошо шайхни занжирбанд қилиб олиб келишни буюрди. Аскарлар ҳаракат қилмасларидан у ўз фикридан қайтди. У шайхга ёмонлик қилиш бошқа муаммолар келтириб чиқаришини билар эди. Шунинг учун шайхдан бошқача йўл билан интиқом олмоқчи бўлди. Шайхни мол билан фитналантирмоқчи бўлди. У “Агар шайх пулни қабул қилса бу билан “Бир ўқ билан икки қуённи ураман” деб хаёл қилди. Яъни, бу билан шайхни муттаҳам қилиб халқнинг олдида унинг обрўсига путур етказаман” - деб ўйлади.
Кейин Иброҳим Пошо шайхга минг олтин лира юборди. Ўша пайтлар бу миқдордаги пулга кўпчиликни сўлаги оқар эди. У вазирига пулни шайхнинг муридлари, шогирдлари ва халқнинг кўз ўнгида беришни таъйинлади. Вазир пулни олиб масжидга борди. Шайхга салом бериб баланд овозда деди:
— “Бу минг олтин лирани Мавлоно Пошшо сизга эҳтиёжларингизга ишлатишингиз учун юбордилар”.
Шайх вазир томон меҳр билан боқиб хотижамлик билан дедилар:
— “Эй болам, бу пулларни хўжайинингга олиб бориб бер ва унга:
- “Оёқларини чўзиб ўтирган киши қўлини чўзмас экан” - дегин.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon


Улуғлик


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 09 МАРТ (1446ҳ - 09 РАМАЗОН) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 06:35
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:29

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:17 |   | 06:02
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 16:27 |   | 16:37
☪️ Шом           ⏰ 18:16 |   | 18:16
☪️ Хуфтон     ⏰ 20:00 |  | 20:20

#ИЗОХ: БОМДОД АЗОНИ 05:17
БОМДОД АЗОНИДАН 5-10 ДАҚИҚА ОЛДИН ОҒИЗ ЁПИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сахар вақтида эсган бу майин шабода,
Ҳақ ошиқларининг кўнгилларидаги сирларга ошнодир.
Бу хосиятли вақтда сен ҳам ухлама.

Бу вақт ялиниб-ёлвориш вақтидир, ухлаш вақти эмас!
Икки жаҳоннинг халқига илоҳий бир лутф ўлароқ, азалдан абадга қадар ёпилмаган тилак эшиги сахар вақтида очиқдир.
Фурсатни қўлдан берма, ётиб ухлама!
🍃
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🌹
🕌
Қилган ибодатимиз,тутган рўзаларимиз даргоҳида қабул ва мақбул бўлсин.🤲🏻
Ра
ззоқ ва Роҳийм бўлган Роббимиз бизларни ўз холимизга ташлаб қўймайди иншааллаҳ.
Дуолар қабул бўладиган онлар бу...
Сиз учун мен ҳам дуодаман яхши инсоним...
Сиз ҳам дуода бўлинг🕊

@xazrati_usmon

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.