ТУМАН МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЛАВОЗИМИ НЕЧА ПУЛ ТУРАДИ?Бугун суҳбат бўлади дейишди. Олдинги суҳбатдан ўтолмаганлар билан боғланиб, «суҳбат» аталмиш жараённинг тартибига аниқлик киритдим. Ғалати ва тушунарсиз
ПАРАДОКС. Ўзи бир туман бўлими бўлсада, суҳбатни Тошкентдан туриб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мутахассислари ўтказар экан. Ундай бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нима кераги бор? Энг қизиқарлиси у ерда номзодга бешта аллақандай савол берилар экан, ўша саволларга жавоб бериш учун ҳар бир номзодга ўртача 5-6 минут вақт ажратилар экан.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида
Суҳбат - Икки ва ундан ортиқ киши ўртасидаги ўзаро сўзлашув; мусоҳаба; гурунг.
дея таърифланган. Эътибор беринг, бу суҳбат, аммо оғзаки имтиҳон эмас!
Хилола Ўктамовна, айтингчи
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўтказадиган
«СУҲБАТ» форматининг қонуний шакли қайси норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган? Агарда у суҳбат дея аталган экан, нимага собиқ совет тузимидан қолган, оғзаки имтиҳонга ўхшаш формат танланган? Ўша даврларда ОТМга талабаларни оғзаки имтиҳон билан олишган ва бу ўқишга киришда
коррупцияни гуллаб яшнашига олиб келган. Бу методни қайси томони Сизга ёқдики, Сиз уни оғзаки имтиҳон форматига мослаштирдингиз? Майли суҳбатни имтиҳон форматига ўзгартирибсиз, нима учун номзодларга ўша
«непонятный беседа» пайти тушиши эҳтимоли бор саволлар рўйхати олдиндан тақдим қилинмаган, шунингдек номзодлар ўша саволларга тайёрланиш учун вақт ажратилмаган? Мободо ўзингизга кутилмаганда бизга берилаётган саволлардан бештасини берсам тўлиқ жавоб бера оласизми?
ҲАҚИҚИЙ ПАРАДОКС Энг қизиқарли жойи шу ки, ойлик маоши ўртача
7, 8 миллион сўм бўлган кадрлар, икки баравар кам ойлик оладиган бўлим бошлиғи лавозимга биттаси ёки иккитаси эмас, нақд
ўттиз бештаси ўз номзодини илгари сурган🤷♂. Ойлик маошининг икки баравар камлиги ҳам у ёғда турсин, иш юкламаси ва жавобгарликнинг ўн баравар ортиб кетишини инобатга оладиган бўлсак, мантиқан у лавозимга ҳеч ким номзодини сурмаслиги керак эди...
Нимага бунчалик ташаббус катта бу курсига Хилола опа?Демак, бу лавозимда бир гап бор... Очиқчасига айтадиган бўлсак, бу ерда
КОРРУПЦИЯ бор... Акс холда юқоридаги фактлар бўла туриб аҳмоқ ҳам бундай жавобгарликни ўз зиммасига олишга рози бўлмасди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, суҳбатдан ўтгандан кейин номзодни ўша лавозимга тайинлаш учун аллақандай тегишли ташкилотлар билан келишишга хужжат ҳам чиқариларкан... Во ажабо... Бу қандай сеҳрли лавозим бўлди экан а? Махсус хизматни ўтаганимда ҳам бунчалик «волокитаси» йўқ эди...Сеҳрли дейишимга сабаб, ҳаттоки ўша лавозимдан бўшаб кетганлар ҳам ўз номзодларини яна илгари суришибди, биринчи гал суҳбатдан ўтолмай қолсаларда яна ўз номзолдарини қайта ва қайта суришмоқда...
Демак бу ерда бир нарса бор...ДАВОМИ БОР...
🦅
ANTIKORRUPSIYA