Muhammad Obilov dan repost
САМАРАДОРЛИК ОМИЛЛАРИ
ТИББИЁТ ПСИХОЛОГИЯСИ
Тиббиёт психологияси бемор руҳий аҳволини аниқлаш, соғлом кишиларда касаллик келтириб чиқарувчи омилларни ўрганишга қаратилган. Ушбу ихтисос бемор ва шифокор, психопрофилактика, психогигиена ва деонтология, шифокор сири ва этикаси, ёш билан боғлиқ психологик муаммолар, темперамент, стресс, психодиагностика, психосоматик синдромлар, психофармакотерапия, психореабилитация каби кўплаб тамойилларни ўз ичига олади.
Ҳар қандай касалликни даволашнинг устувор чораларидан бири тиббиёт психологияси тамойилларидан оқилона фойдаланишдир. Бу усул беморга мақсадли руҳий таъсир қилиш орқали унинг ҳолати яхшилайди, уни хасталикни енгишга руҳий имкониятларини сафарбар этишга ундайди.
Айниқса, психотерапия барча йўналишдаги шифокорлар учун муҳим. Қайси ихтисосликдаги врач, ҳамшира бўлмасин, у психотерапия усулларини пухта эгаллаши, кундалик фаолиятида фаол қўллаши керак. Мазкур усул даволашнинг ҳиссий омили ва ҳар хил касалликларни профилактика қилиш чораси сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Психотерапия, кенг маънода олганда, беморга муносабатнинг илмий тизимидир.
Психотерапевтик таъсир кипишнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири врач бемор билан яқин ва самимий муносабат ўрнатишидир. Кўпчиликка маълум, шифокор ва хаста кишинининг илк мулоқоти ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу лаҳзадаёқ мижоз ишончи қозонилмаса, кейин бунга эришиш жуда қийин кечади. “Дардман одам врач суҳбатидан сўнг ўзини енгил ҳис қилмаса, у врач эмас”, деган эди,— тиббиёт олими В. М. Бехтерев. Мулоқот чоғида хастаҳол инсоннинг психик ҳолати суст шаклда бўлади, чунки бор эътиборини врач гапларига, унга нисбатан ўзида ихлос уйғониш жараёнини кутишда бўлади.
Баъзи ҳолларда врач хастаҳолни тинчлантириши, унда ирода кучини уйғотиши шарт бўлади. Ёки беморда соғлиғи учун руҳий имкониятларини ишга солиш туйғусини кучайтиришга иҳтиёж сезилади. Айтайлик, катта ёшдаги кишининг мия яримшарларида ҳаёти давомида тўпланган салбий ва ижобий таассуротларни ташқи ва ички “эслатувчилар” жонлантиради. Бу қўзғолиш организм аъзоларини ё ижобий, ё салбий таъсирлантириб, реакциялар келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолда шифокор мижозининг эътиборини ёқимли, ички қувват ҳосил қилувчи, соғайишга умид ва ишончни кучайтирадиган хотираларига қарата олиши лозим.
Врач ўзида психотерапевтик салоҳиятни шакллантирмаса, ташхислаш ва даволашда беморнинг саломатлиги билан боғлиқ энг нозик руҳий хусусиятларини илғай олмайди. Оқибатда муолажа муваффақиятсиз, хатто салбий асоратли кечиши мумкин. Кўриниб турибдики, психотерапия муолажанинг бош тамойили даражасидаги омил ҳисобланади.
Психотерапевтик сеанслар давомийлиги, тезлиги, таъсир кучи турли сабаблар туфайли ўзгартириб борилади.
Наима ХОЛМИРЗАЕВА,
Давлатобод ТТБ бошлиғи,
Ўзбекистон врачлар ассоциацияси аъзоси.