МУҲИМ ЯНГИЛИК
ССВ: Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ушбу ҳужжатда ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг ҳар йили қайта тасдиқланиши ва комиссия таркибининг камида 20 фоизи янгиланиб бориши белгиланган.
Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 3 декабрдаги тегишли буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан 2025 йил учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.
Бу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар ШАРИПОВ қуйидагиларни маълум қилди:
Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказиш тартиблари ҳам тасдиқланди.
Мазкур буйруқда малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларни ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди.
Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.
Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Хабарингиз бор, мамлакатимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилган.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ушбу ҳужжатда ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг ҳар йили қайта тасдиқланиши ва комиссия таркибининг камида 20 фоизи янгиланиб бориши белгиланган.
Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 3 декабрдаги тегишли буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан 2025 йил учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.
Бу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар ШАРИПОВ қуйидагиларни маълум қилди:
— Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 38 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.
Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказиш тартиблари ҳам тасдиқланди.
Мазкур буйруқда малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларни ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди.
ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ҳамда вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш маркази биносида, зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилиши белгиланди.
Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.
Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.
Имтиҳон якунида “Random” дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.