Rassom Tuz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


ТУЗ номи билан танилган рассом ва ëзувчининг кундалиги.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Марғилон шаҳар Бурҳониддин Марғиноний кўчасида осилган "Рамазон Муборак" ёзувли баннер маҳалла нозири томонидан олиб ташланиш талаб қилинди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат бўлгани сабабли, бундай ёзувлар бошқа миллат вакилларининг ҳуқуқларини поймол қилиши мумкин


Аноралар бормисиз омонмисиз
Янгилик: АҚШда ўзбек ва қирғизистонлик ўзбек қизлар "анора" деган эскорт ширкати очишди. Бу ширкат қизлари фура¸ трак (камазга ўхшаш юк мошн) ҳайдайдиган ўзбек шўпрларнинг узоқ машаққатли сафарида уларга йўлдош бўлади. Термосдан чой қуйиб беради. Қош қоқиб кўзини сузиб шўпрларнинг сафари бехатар бўлишини таъминлайди. Бу ширкат слогани мусиқий ва текстли "Якдона гул якдонаей анори дона дона" Яхши д ам драйверга ҳамд ам"


Анора
1993 йили Хивада италия киночилари Чингизхон ҳақида кино олганида раҳматли Мурод Ражабов ҳам суратга тушди.
Мен ўшанда италиян режиссерига эски кўза ва мис қумғонлар топиб бериш асносида суҳбатлашиб қолгандим. ( Khorazm ARTдеган фирма ташкил қилгандим ўшанда)
Ўша пайтда мен энг зўр киноактерлар Италияда яшайди деб ишонардим. Аммо италиян кинорежиссери менга Мурод ака ва Ëқуб Аҳмедовни кўрсатиб "Мен умримда кўрган энг яхши актер мана шу иккаласи деди"
Фильм инглиз тилида суратга олинди. Италиянлар овозни суратга олиш пайтида срази ëзволади. Кейинг даббинг қиламиз деган гап йўқ.
Мурод ака инглизча матнларни ëдлаб олиб муҳташам роль ижро қилганди...
Нега буни мен бугун эсладим?
Гап шундаки америка киночиси Шон Бейкернинг "Анора" фильми АҚШ киноакадемияси фестивали бош соврини бўлган Оскар олди. Олқиш ва тасанно. Аммо шу номдаги фильмни ўн беш йилча олдин Мурод ака ҳам олувди.
Ўша даврдаги президентнинг қизи Гулнора Каримова бу фильмни пул билан таъминлаган ва фильм кодак пленкасига олинувди.
"Анора" фильми.
Фильм сюжети"Золушка"эртагининг яна бир талқини. Ўгай она қўлида эзилган қиз Анора қишлоқдан қочиб шаҳарга келади. Мамарўза ва секс жаллоблар ундан секс воркер ясамоқчи бўлади. Амммо олийжаноб полицияси ролини ўйнаган Пўлат Саидқосимов уни бу йўлдан қайтаради. Анора мусиқали театрга бориб қўшиқ айтишни истайди. Кекса артист Клара Жалилова¸ театр директори Мурод Ражабов ва кекса актер Обид Юнусовлар назарига тушади. Аммо тиргак таянчи бўлмаган Аноранинг шоу бизнес оламига кириши қийин бўлади.
Мурод Ражабов бу қиз имиджини яхшилаш учун гей имидж мейкер Мухаммад Исо Абдулҳаировга мурожаат қилади.
"Санъат фидокорликни талаб қилади" деган Обид Юнусов қизи ўлиб қолган куни саҳнага чиқиб Солиҳбой образини ўйнаган адаши Обид Жалиловни мисол қилиб келтиради.
Анора таниқли шоир Муҳаммад Юсуфнинг "Менинг отам кўк терак" шеърини қўшиқ қилиб айтади.
Ўксинмагин о юрак
Бўлма хомуш, бўлма лол
Менинг отам оқ терак.
Менинг онам мажнунтол...
Бу ижродан Обид аканинг кўнгли тўлмайди. Дардни ҳис қилмаяпсан дейди.
Ниҳоят ўша кун келди. Анора Истиқлол саройидаги катта концертда қўшиқ айтадиган бўлди. Залда Обид Юнусов ҳассасига таяниб ўтирибди. Аммо негадир Анорага навбат берилавермайди. Обид аканинг юраги ўйнаб тоби қочади. Скорий келганда Обид аканинг жони узилган эди.
Анора ўз устози ўлиги устида қон йиғлар экан Обид Юнусовнинг "саънаткор ўз фожеасини томошабиндан юқори қўймаслиги" ҳақидаги ўгитини эслайди ва саҳнага чиққиб ичи тўла дард ва кўзда ëш билан қўшиқ айтади.
Менинг отам оқ терак.
Менинг онам мажнунтол
Осмонда ой ёлгиздир
Ёлгизман мен хам ахир
Менинг опам ялпиздир
Синглим лола қон бағир
Тўшагим шу шўр тупроқ
Кўрпам кўкда булутдир
Менинг акам улуғ тоғ
Менинг укам бургутдур
Табассумим чақмоқлар
Ёмгирлар кўз ёшимдир
Арслон мени ардоқлар
Қаплон қариндошимдир
Ёв хисобин қилмайман
Мард бўлса жон фидодир
Дўстларим ким билмайман
Менинг ёрим худодир...
Парда ëпилади. Фильм тугйди.
Бу фильмни суратга олган Мурод ака бугун ҳаëтда йўқ. Фильм учун пул берган президент қизи қамоқда. Фильмда роль ўйнаган Обид Юнусов ва Клара Жалилова ҳам оламдан ўтди. Шоир Муҳаммад Юсуф ҳам дунëдан ўтди. Балки бунда ҳам хайр бор. Хар холда улар ўзбек киноси ва шоу бизнесининг бугунги таназзуллини кўрмай ўлиб кетди.
Ёлгизман мен хам ахир
Менинг опам ялпиздир...






Салом Туз оға. Мен тадбиркорман. 20 кишини иш билан таъминлаганман. Яқинда Тошкентдаги масжид яқинида кичкина бир ерни масжид мутаваллиси менга минг долларга ижарага берди. (масжид атрофи мини тижорат марказига айланган) Ширинлик сотадиган дўконча. Олдинлари сиз мулла ва рижолларни танқид қилганингизда тушунмасдим. Энди ўзим масжид атрофида ўралашадиганларнинг маиший бузуқ¸ таъмагир ва текинхўр паразит эканлигини тушуниб етдим.
1. Масжид атрофидаги худуд шахарга тегишли лекин масжид мутаваллиси бу ерни ўзиникидай билиб налга арендага беради.
2 Ширинлик магазинига бир ўрта яшар хотинни ишга қўйганман. Қисқа давр ичида масжид имоми¸ ëрдамчилари ва мутавалли бу хотинга секс шилқимлик қилди. Умуман масжидга келган эркаклар кўзида шахвоний очкўзлик бор. Кўчада учраган хотинга қараб кўзини ялтиллатишади.
3. Масжид ичи ва атрофи толибон форматидаги мини шариат колониясига айлантирилган. "Давлатга солиқ тўламанг чунки давлат бу солиқни кофирлар учун ишлатади" деб имом ваъз қилганини эшитганман. Бир марта дуо қилиб туриб "давлатина даима" деган сўзни ишлатиб коментария берди. "Гап шариат устун бўлган ва албатта тикланадиган ислом давлати ҳақида." деб. Демак булар ўзбек давлати душманлари.
4. Рамазон бошланганига уч кундан ошди. Шу уч кун ичида 30 марта келиб "дўкончинг юзини беркитиб ўтирсин рўзадорларни шахватини уйғотмай"¸ "дўкончинг узун куйлак кийсин" "исроил штрих кодли печеня сотма" дея мазги итариб кетишди.
Рассом Туз оға мен сиз орқали Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилмоқчиман. Тошкентдаги масжидлар атрофида Ўзбеекистон қонунлари нега ишламайди? Мен бу муллабаччалар босими туфайли бугун дўкончи хотинни ишдан бўшатдим. Рўза ойида у ишсиз қолди. Мешқорин ва ИШИД соқол қўйиб олган рижоллар эса эхсон қутисии ва дин тужжорлигидан яна семириб ëтибди. Шу ишдан бўшаган хотин ва болаларининг ҳақ ҳуқуқи йўқми?


Нью-Йоркдаги Таймс майдонида Зеленский ва Украинани қўллаб-қувватловчи намойишлар ўтказилди.


Европа Украинага 5 мингта ракета снаряди етказиш учун 1,6 миллиард фунт стерлинг (тақрибан 2 миллиард доллар) ажратишини эълон қилди.


СУРХОНДАРЁДА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ИФТОРЛИККА УНДЛАШМОҚДА

Элтуз таҳририятига Сурхондарё вилоятидан келган мурожаатга кўра, маҳаллий ташкилот раҳбарларини кам таъминланган оилаларга бозорлик қилиб, ифторлик уюштиришга мажбурлашмоқда.

Мурожаатда айтилишича, ифторлик бериш – савоб иш, лекин ҳозирги шароитда раҳбарларнинг ўзлари ҳам молиявий қийинчиликлардан азият чекмоқда. Айни пайтда, иш ҳақи тушишини ҳам кутишмасдан, дастлабки кунларнинг ўзида ифторлик ташкиллаштириш талаб қилинмоқда.

«Бу хайрли иш, лекин бизга ҳам ёрдам керак. Агар талаб бажарилмаса, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ишдан олиш билан таҳдид қиляпти», – дейилади мурожаатда.

Мажбурий меҳнат ва мажбурий хайрия Ўзбекистон қонунчилигига зид бўлиб, бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги керак. Масалюзасидан мутасаддилар қандай чора кўради?


Янги "милиса министр" исми шарифида "пўлат" сўзи бор эканига диққат қаратдим. Демак Пўлат оға бошлаган ишлар янги савияда давом этади.
3 март куни Ички ишлар вазири қилиб тайинланган Азиз Тошпўлатовни танимаганим учун Ўзбекистон олий раҳбариятига яқин билгич дўстимдан сўрадим.
"Яхши тоза одам. Тизимни ичдан билади. Ички ишлар тизимини кардинал яхши томонга ўзгартиради" деди билгич дўстим.
Азиз Тошпўлатов 2020 йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари лавозимига тайинланган эди. Эндигина ковид карантини бошланган кунлар. Мегаполисда карантин билан боғлиқ жараëнни назорат қилиш ҳам Азизнинг зиммасига тушди.
Бундан олдин Тошпўлатов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Унгача Самарқанд ва Наманган вилоятларида ИИБ бошлиғи бўлган.
Тошпўлатов 2021 йилда генерал майор унвонини олган эди.
Чет элда полиция ҳақида кўрган плакатимида "у бизлардан бири. Фақат унинг вазифаси бизни ҳимоя қилиш" дейилган.
Шу гапни генерал майор Азиз Тошпўлатов учун аванс ўлароқ олдиндан айтгим келди.


Дин давлатдан бутунлай ажратилади

20 феврал куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун бир овоздан маъқулланди.

Мазкур қонуннинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Ҳар ким ўз эътиқоди бўйича эркин қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

2. Диний ёки атеистик қарашларни бошқаларга мажбурий тарзда сингдириш ман қилинган.

3. Давлат нейтрал позицияда туради ва ҳеч бир динга ёки дунёқарашга имтиёз бермайди.

4. Ҳар қандай мажбурий диний таъсир – у босим ёки тарғибот бўладими – қонун билан таъқиб қилинади.

Бу тамойиллар ҳар кимнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамиятдаги барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек қонун, Ўзбекистонда динни давлат ишларидан тўлиқ ажратишни қонуний тарзда мустаҳкамлайди. Ҳеч қандай динга имтиёз ёки устунлик берилмайди. Ҳар бир фуқаро виждон эркинлиги ҳуқуқига эга, лекин диний қарашлар давлат сиёсатига таъсир кўрсата олмайди.

Қонунга кўра, радикал диндор – у мусулмонми ёки христиан, фарқи йўқ – бир хил жазоланади. Диний экстремизм, диний тарғибот ва ҳар қандай кўринишдаги диний таъсир кўрсатиш давлат ва жамият ҳаётидан бутунлай четлатилади.

Дунёвий давлат тамойиллари қатъий қарор топмоқда!


Муросасиз “немис”¸ сотилмайдиган “ўрис”
Пўлат Бобожонов прокуратура ходимлари орасида “ честный ўрис ва муросасиз немис” дея лақаб олган саноқли кишилардан биридир:
Бобожонов 2005—2006 йилларда Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2000—2005 йилларда эса Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари бўлганида “ честный ўрис ва муросасиз немис” деган лақаб тақилган.
Бу дегани¸ пора олмайди¸ деганидир. Қонунни ушлаб¸ гапидан қайтмай тураверарди. Бухоро ва Жиззахда вилоят прокурори бўлган пайтида ҳам масалаларни порасиз ҳал қиладиган ноëб мулозим дея номи чиқди.
Таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг эслашича¸ Пўлат Бобожонов 2006—2011 йилларда Жиззах вилояти прокурори бўлиб ишлаган пайтида бирорта коррупцион схемаларга алоқадорлиги ҳақида гап чиқмаган:
- Жиззахда ишлаган даврида Бобожонов одамлар орасида яхши обрў қозонди. Таъмагирлик ëки рейдерлик қилгани ҳақида гап-сўз чиқмади. Бугунгача Ички ишлар вазири бўлган Абдусалом Азизов ўша пайтда Жиззах ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган. Жиззахда яхши ном чиқарганлар бугун Мирзиëев командасига олинмоқда¸ деган эди Убайдуллаев.
Ғиждувонлик тадбиркорни “прокурор зулмидан” қутқарган прокурор
Пўлат Бобожонов 2011 йилда Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган даврида “муаммони адолатли” ҳал қиладиган мулозим сифатида эсда қолгани эсланади.
Ғиждувон туман прокурори тумандаги икки иши юришган тадбиркор ака-укалардан ўлпон талаб қилади. Ўлпон унмаганидан кейин прокурор улардан қасос олиб бир акани қаматади¸ укани эса йирик жаримага тортади. Кўп ўтмай Бобожонов Бухоро вилоятига прокурор бўлиб келади ва ака-укалар адвокати унга арз қилади. Бобожонов бу муаммони ўрганиб¸ қайта терговга юборади. Оқибатда ака қамоқдан ¸ ука эса жаримадан қутулди. Адолат қарор топиб¸ қасоскор туман прокурори бошқа ишга ўтиб кетиб қутулиб қолди.
Бобожоновнинг бирор тадбиркорга ўлпон солганини¸ зулм қилганини биров эсламайди.
Мирзиëев ИИВни коррупциядан қутқариш учун Бобожоновни тайинлаган эди.
Нега Ўзбекистон президенти Бобожоновни тайинлаган эди ?
Ўзбекистон ҳукуматидаги кадр ўзгаришларидан хабардор мулозимнинг айтишича¸ бундан мақсад ИИВни коррупциядан қутқаришдир:
- ИИВ тизими энг коррупциялашган вазирлик сифатида мамлакат президентининг хавотирига сабаб бўлгани Мирзиëевнинг селектор мажлисларидаги гап-сўзлардан маълум. Бу соҳадаги коррупцияни минимумга тушириш мақсадида кадр ўзгариши қилинди. Иккинчидан¸ бугунги вазият бу вазирлик тепасида президентга энг содиқ одам туришини тақозо қилади. Бобожонов узоқ йиллар давомида Мирзиëев командасидаги содиқ одам ¸ деган эди суҳбатдош.
Аммо "садоқат" ва "ишни уддалаш" икки алоҳида тушунча.
Айтайлик сиз хусусий учоқ эгасиз. Ўзингизга содиқ одамни бош учувчи қилиб қўясиз. Аммо бу одам 8 йил мобайнида учоқни эплаб ҳайдай олмаса¸ учиш жамоасини бошқара олмаса сиз уни алмаштиришга мажбур бўласиз.
Carnegie Endowment таҳлилчисининг бир хафта олдин ёзишича, Мирзиёев ўз раҳбарлар жамоасини тузишга ҳаракат қилди аммо самара чиқмади:
"Натижа шуки, Мирзиёев салкам 10 йиллик президентлиги даврида қурган тизим кўзга кўринганидан анча мўрт бўлиб чиқди. Ўзбек лидери ҳеч кимга таяна олмайди: у Каримов давридан қолган амалдорларга ишонмайди; ўзининг жамоаси ҳали етарлича кучли эмас; қариндошлари эса ўзаро урушлар билан оворалар", дея хулоса қилади Carnegie Endowment таҳлилчиси.
Мақола муаллифи Рассом ТУЗ


Тобланган пўлат нега синди ?
Островскийнинг шундай китоби бўлгич эди. Катта ëшдагилар билади. Лекин мақола бу китоб ҳақида эмас. Ашиинча йил мамлакатнинг бош милисаси бўлган Пўлат Бобожонов ҳақида.
Каримов ўлгани ортидан мамлакатга раҳбар бўлган Мирзиëев ëнида содиқ сафдош¸ садоқатли сирдош бўлиб келган Пўлат Бобожонов 2025 йил 3 март куни ишдан олинди.
Бобожонов яхши одам эди, аммо ички ишлар вазирилиги дея аталиб, Алматов даврида бетонлашган "шайтанат иншооти"ни демонтаж қилишга Пўлат оғанинг кучи етмади.
Қурилиш қилганлар билади баъзан победит пўлатидан ишланган сверло бурғулар ҳам қаттиқ тошни тешолмай синиб қолади.
Бу холатда бурғу эмас балки ўша тош айбдор. Улоқтирлиб юбориши керак тош.
Каримову алматовлар даврида қотиб қолган бу тош вазирлик худди тош асридаги каби қўлида тўқмоқ ушлаб қўтос терисини шилиб эгнига кийган ëввойи ярим жиноий тўдалигича қолмоқда.
Бу тўдани синдиришга Мирзиëевнинг ҳам кучи етмаяпти.
"Ўзбекистон раҳбари ҳеч кимга таяна олмайди: у Каримов давридан қолган амалдорларга ишонмайди, ўзининг жамоаси ҳали етарлича кучли эмас, қариндошлари эса ўзаро нифоқ билан овора", деб ёзади қароргоҳи Вашингтонда жойлашган нуфузли Carnegie Endowment тадқиқот маркази.
Аммо Мирзиëев халқ орасида “муросасиз немис” деб ном чиқарган Пўлат оғага ишонганди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 уил 4 сентябрдаги фармони билан Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланган эди.
Умуман ўша 2017 йили Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида уч марта вазир алмашганди.
2017 йилнинг 25 январигача бу вазифани Ислом Каримов томонидан тайинланган Адҳам Аҳмадбоев бажарган бўлса¸ Мирзиëев президентликка сайланганидан бир ойча ўтиб¸ Абдусалом Азизов Ички ишлар вазири қилиб тайинланган эди.
Бу вазифани генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов 2006 йилнинг 5 январида Зокиржон Алматов Ички ишлар вазири лавозимидан олинганидан бери бажариб келаëтган эди.
Авторитар бошқарув услубига асосланган Ўзбекистон каби давлат элитаси учун муҳим куч ишлатар тизимларидан бири бўлган Ички ишлар вазирлигининг ишдан олинган раҳбари ким эди ¸ деган саволга Пўлат Бобожоновни яқиндан билганлар кўмагида жавоб излаймиз.
Аввало Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири бўлиб ишлаганида коррупция билан боғлиқ бирор ишкал маркзаида бўлмади. Ишга тайинланган куни нима бойлиги бўлса ишдан кеткан куни ҳам шунча эди. Ситидан уй¸ Кипрдан ховли¸ Белдирсойдан дача олмади. Қуудофйма олтин ва жавоҳирларни сондиққа солиб тўлдирмади.
Лекин у бошқарган вазирлик кунора махбус ўлими чиқадиган¸ зобитлари криминал дунë билан ака ука тутинган шайтанатлигича қолди.
Яқинда бир журналист қиз мендан Пўлат Бобожоновнинг Бош вазир Арипов билан муносабатини сўраганди. Мен бунга жавобан ИИВ¸ ДХХ ва Мудофаа вазирлари тўғридан тўғри президент билан ишлаши ва Бош ваазирга фақат формал боғлиқлиги ҳақида билги берувдим.
Гап шундаки бу қизнинг иддаосида Арипов журналист Анора Содиқованинг тадбирини ўтказдирмаслик учун бутун кучини ташлаганда Ички Ишлар вазирлиги қонун устиворлиги нуқтаий назаридан Анорага ëн босиб уни Арипов бандитлари ўзбилармонлигидан ҳимоя қилган. Новвот кафесида тадбир ўтказишга ҳам улар изн берган. Бу яқиндагина содир бўлгани учун атай эслаяпман.
Пўлат қандай тобланди?
Пўлат Бобожонов 1961 йил Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги энг нуфузли раҳбарлардан бири Раззоқ Бобожонов хонадонида дунëга келган. Унинг онаси Энагул Машарипова Боғот район ижроқўми¸ отаси эса¸ компартия раҳбари бўлган.
Пўлат Бобожонов ўқувчилик даврида туман кутубхонасидаги барча китобни биратўла ўқиб Боғотнинг вундеркинди дея ном чиқарди.
Пировардида Бобожонов Тошкент Давлат ҳуқуқшунослик институтига ўша вақтда порасиз кирган балки ягона одам бўлди.
Бобожонов юрфакни қизил диплом билан битирди.
Бобожонов ўша йили ҳуқуқшунослик факультетини қизил дипломга битирган ягона студент бўлди.
Ўша пайтдаги мулозимлар ўз фарзандларини таниш-бнилиш қилиб ўқишга киритгани бор гап. Лекин Пўлат Бобожонов ўз кучи билан ўқишга кириб¸ уни қизил дипломга битирди. Бу муваффақиятга Пўлатбек отасининг аралашувисиз ўз тиришқоқлиги билан эришди


Бир кун олдин тармоқда Хасан Аламути номи билан сир сиздирадиган аноним "душанба куни битта акула ишдан кетади" деб ëзганди.
Энди жаа ундай акула бўлмаса ҳам хар холда йирик мулозим Ички Ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олинди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Ички ишларда "бобожоновсиз" давр бошланди.
Бобожонов яхши одам эди аммо ички ишлар вазирилиги дея аталиб алматов даврида бетонлашган шайтанат иншоотини демонтаж қилишга Пўлат оғанинг кучи етмади.


Ички Ишларда "Бобожоновсиз" давр бошланди. Пўлат Раззоқович ишдан олиниб министр лавозимидан кетди. Ўрнига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.




Ортингда бахор йўқ¸ ëнингда йўқ ëз
Озарбайжонда ўзбек шоираси Gulbahor Said G'aniнинг "Хазар сенга ошиқман" деган китоби чиқди.
Шеърларни ўзбекчадан таниқли шоир Шахмаммад Дағларўғли озар турчасига таржима қилди.
Китобга сўз боши ëзган Олмос хоним Улви Биннатова ўзбек шоирасини олқишлади.
Гулбаҳор Саид Ғани ижод бошланғичи Горбачев ошкоралиги даврига тўғри келган ва ҳеч қўрқмай ўзини сиëсат долғаларига отган шоира. Юрт¸ тил ва эркинлик истагини ҳали расмий газетлар совет ва кремлни улуғлаб ëтганидаëқ қўрқмай айта олган Фарғона қизи.
Сенсиз етиб олдим кузга,
Хавотирланма.
Ўшанда бир чақмоқ урганди бизни.
Ўшанда баҳорга етолмадик биз.
Саратон қуёши урдими, дема.
Ишқинг оташидан ортиқроқ не бор?
Бутун ёзлар бўйи уфурди оҳим,
Жизғинак кўнглимда бир ботмон озор.
Кузга етиб олдим, хавотирланма.
Сенсиз келдим, қара, бир умр қўрқмай.
Сенчи, сен, қай йўлда адашиб кетдинг?
Ортингда баҳор йўқ, ёнингда йўқ ёз.


Карманадаги "осил осил" васвасаси
Навоий вилояти, Кармана туманидаги 30-мактабда яна бир даҳшатли ҳодиса юз берди – 28 феврал куни 8-синф ўқувчи Жасмина Испандиёрова ўзини осиб, ҳаётдан кўз юмди. Энг ачинарлиси, у дарс вақтида ҳеч кимдан сўрамай мактабдан чиқиб кетган ва уйида жонига қасд қилган. Агар ўқувчининг йўқлиги ўз вақтида аниқланиб, ота-онасига хабар берилганда, балки унинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди.
Бу эса мактабдаги тўртинчи ўлим ҳолати. Охирги 10 ой ичида ушбу таълим даргоҳига борган тўрт ўқувчи турли сабаблар билан вафот этган.
🔹 Декабрь ойида 9-синф ўқувчиси ва 11-синф ўқувчи қизи ўз уйларида ўзини осган.
🔹 Ундан олдин эса яна бир ўқувчи дарс пайтида синф раҳбари томонидан жавоб бериб юборилгандан кейин чўмилиш учун кетиб, чўкиб кетган.
Мактабда такрорланиб турган бу ҳолатлар жиддий муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Ота-оналар, маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик бу масалага эътибор қаратиб, масъул идоралардан аниқ чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Айни пайтда эса бошқарма раҳбари бу ҳолатларни яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда


Яна аши гап. Ўзларинг ўз поняткаларинга риоя қилиш. Умра ва хажга саломатлиги ва бойлиги етарли бўлган одам борсин¸қолганўар тек ўтирсин дейилдими. Тамом.
Ўзим кал кўнглим нозик деган қашшоқ ва касалмандлар қариндошларига ўлпон солиб қарз кредит олиб умрага бориб ашинча проблема ичида ëтибди.
Мана яқинда бир касалванд "ўлсам ашағда ўлай" деб Умрага борди.
Маккага аяғи тегиши билан тап этиб ташаворди. Инсульт бўлди. King Abdulaziz Hospital клиникасига ëтқизилди. Саудияга борган араб ксенофобияси нималигини билади. Араблар ўзларидан бошқага "сен нима кессак ëки калтакесак нима" дея ўта паст назар билан қарайди ва хўрлабам ташайди.
Инсульт бўган одам "ашағда ўлиш" ниятидан дарров қайтиб"кетаманга" тушди.
Ўзинг келгансан капанингни елкангга илиб¸ ўлиб кўпига қўшилиб кетоурмайсанми мангу саодат ўлкасида.
Йўқ. Бу нотавон дардисар ўз аяғи билан келиб яна ўлигини давлат устига ташади.
Давлатни тамсил қилган ўзбек дипломатлари бир аяғи герда бўлган бу яримжонни Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатди.
Касал Ўзбекистонга қайтди ва Тошкентдаги врачларнинг меххр тўла кўзлари билан кўзи тўқнашди.
Тошкентни тариғини еган чумчуқ Маккатиллодан қайтиб келган.
Фақат бу чумчуқ ўзи ҳеч кимнинг ëрдамисиз қайтган. Манов читтаклардан фарқли ўлароқ.


Мезбонлар хапа бўлмасин деб мен ҳам табоқларни бўшатдим. Суннат дея нон билан тобоқ ичидаги эт сўлини артиб оғзимга солдим. Мазасига гап йўқ. Кейин чой фасли келди. Тотли еб тотли қўнишдик. ( Ширинлик устида сўҳбат қилдик) Ниҳоят мен тилга кириб Мустфодан "Туркияда дурим насл" (Туркияда ахвол қандай) деб сўрадим. Кошки сўрамасайдим. Шу пайтгача ҳалимдай юмшоқ бўлган Мустафо худди везувий вулқони каби бирдан портиллаб отилди. "Дурим барбод. Мамлакат сафиллик ичинда. Раис массонлар билан иш бирлиги ëпади. Домодбей ҳазинани еб битирди....(Ахвол ëмон. Мамлакат қашшоқлик ичида. Президент массонлар (душманлар) билан ҳамкор. Куëв ҳазинани еб битирди) Мустафо энди ўрнидан туриб қўлларини ҳавода қиличдай сармаб сиëсатчиларга кафан бичарди. Мустафонинг чиқишлари Гитлернинг Бавария пивахонасида қилган ваъзларидан ҳам кўпроқ эмоционал эди. Бир вақт Мустафо стулнинг устига чиқиб "Разолат¸ разолат " деб бақира бошлади. Мен қўрқиб бошладим. Кошки келмасайдим деб ўйладим. Шу пайт хонага қўлида кумуш тапси (патнс) ушаган хоним кириб келди. Тапси устидаги жажжи мовий финжонларда қахва бор эди. Уй бекаси ўз хўжасига қараб "Сокин вўл Мустафо" деди. Бу сехрли сўздан кейин Мустфо яна аслига қайтди. "Узр диларим" деб стул устидан тушди. Мени қўлтиқ(кресло) га ўтқазиб қаҳва икром қилди. Секин қавҳа хўплаб ўтирдик. Сиëсат мавзусидан айланиб ўтиш учун ўзим қизқимасам ҳам футбол ҳақида гап очдим. Кошки бу темани ҳам айланиб ўтсайдим. Мустафо яна стул устига чиқиб сотқин судялар¸ эпақасиз ўйинчилар¸ лапашанг дарвозабонлар¸массон ва яхудийлар¸ тоғут атеистлар ва яна мен тушунмайдиган яжуж маъжужлар шаънига лаънатлар ëғдиришни бошлади. Мустафо Стулдан югуриб тушиб ишкоп ëнига бориб журнал олди. Журналда Галатасарой хужумчиси Арда Турон расми бор эди. Мустафо бу расмни журнналдан йиртиб олди. "Учрашув" деган комедииядаги Эргаш Каримов эсимга тушиб кулгим келди. Аммо вазият куладиган эмасди. Мустафо энди Арда Туроннинг расмини майда майда қилиб йиртиб ўртага сочиб юборди. Хавони ларзага солиб "Барбод" деди. Мен ëрдам нигоҳи билан хонимга мўлтираб боқдим. Хоним елка қисиб "бунга энди мен ҳам бас кела олмайман" деди. Қўшнилар полис чақирди. Полис эса доктор чақирди. Докторлар келиб тинчлантитрадиган укол қилиб кетишди. Яна дастурхонга қайтдик. Уй бекаси меваларни кесиб тобоққа солиб келтирди. Мева фасли бошланди. Киви. Ананас. Пўртахол. Мен энди сиëсат ва футбол ҳақида оғиз очмадим. Аммо нимадир гапириш керак. Рўза ойидамиз. Муқаддас динимиз ҳақида гаплашсак хузур ичида бўламиз деб ўйладим. Секингина "Жуббали Аҳмад билан сулаймончиларнинг ораси қандай" деб савол бердим. Эх нега бердим шу саволни. Кошки дин ҳақида гапирмасам эди. Эхх. Хонимнинг айтишича энди на полис ва на докторнинг уколи таъсир қилади. Афсус армия мамлакат ички низоларига аралашмайди. Аралашса яхши бўлармиди.
@Rassom TUZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.