ЎзЛиДеП депутати шўрчилик сайловчиларнинг муаммосини ўрганди
⚡️ ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Алишер Рўзиевнинг навбатдаги сайёр учрашуви Шўрчи туманидаги 32-мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
📌Дастлаб, депутат боғчадаги шарт-шароитлар билан танишди. Сўнг, сайловчиларнинг муаммоларига қулоқ тутди.

💡Боғча қурилганига анча вақт бўлганига қарамай, электр энергияси билан таъминлаш учун янги қўйилган трансформатор ишга туширилмаган. Муассаса ходимлари ушбу трансформаторни ишга тушириб беришда амалий ёрдам сўради.
Трансформаторни ишга тушириб, электр сими тортиб келиш учун 8 та симёғоч ҳам зарур бўлади.
✔️Бундан ташқари, учрашувда маҳалла нуронийси қишда болалар мактабга лой кўчалардан юришга қийналишаётганини айтиб, ички кўчаларни тошлаб беришни сўради. Яна 2 нафар фуқаро Д.Турдиева ҳамда Ш.Чориевалар ишга жойлашиш масаласида ҳам кўмак сўрашди.
Депутат ушбу мурожаатларнинг барчасини ижобий ҳал этилиши учун тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарадиган бўлди.