Депутатлар иситиш тизимларини ўрганишмоқда
😎 Давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар мамлакатимизда энергетика ва инфратузилма соҳаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, мактаб, боғча ва тиббиёт муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий иситиш тизимларини жорий этиш устувор йўналишлардан бири саналади.
#uzlidep #deputat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Атҳам Назирқулов, Шуҳрат Шарофиддинов ва Маъруфжон Раҳмонов жойларда олиб бораётган ўрганишлари доирасида Наманган шаҳридаги 38-мактабга ташриф буюриб, ДХШ асосида ташкил этилган иситиш тизими фаолиятини кўздан кечиришди. Депутатлар мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар ва техник ходимлар билан суҳбатда бўлиб, иситиш тизимининг сифати ва самарадорлиги юзасидан фикр алмашишди. Таъкидланганидек, давлат-хусусий шерикчилик асосида жорий этилган бундай лойиҳалар қиш мавсумида ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, биноларда қулай ҳароратни сақлаш ва энергия сарфини камайтиришга катта ҳисса қўшмоқда.
🔍Депутатлар мактаблардаги иситиш тизими сифати бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ва муаммолар юзага келганда тезкор чора кўриш зарурлигини қайд этишди. Давлат-хусусий шерикчилик модели асосида амалга оширилаётган бундай лойиҳалар энергия самарадорлигини ошириш ва давлат бюджети юкламасини камайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
#uzlidep #deputat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг