Ҳоким раҳбарлик қилган коррупцияга қарши ҳудудий кенгашлар самарасизлиги айтилди
Энди раислар алмашиши мумкин.
Йиғилишда қайд этилишича, коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилади.
Вилоят ҳокимлари раҳбар бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг иши жуда суст.
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланади, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари тайинланади.
2021 йилда вилоят ҳокимининг бу кенгашларга раис этиб тайинланиши муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Ўшанда агентлик раҳбари Акмал Бурҳонов тушунтириш берган:
«Бу кенгашлар коррупцияга қарши курашувчи орган эмас. Шуни биз тушуниб олишимиз керак. Коррупцияга қарши курашувчи органлар Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунда белгилаб ўтилган. Биринчи ўринда, бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, шу жумладан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги белгилаб ўтилган. Бу идора коллегиал идора ҳисобланади».
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X