Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш ва улардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Наманган ҳамда Тўрақўрғон туманларидаги хонадонлар ўрганилмоқда.
Масъул идора раҳбарлари иштирокида оилаларнинг яшаш шароитлари билан танишиб суҳбатлашилди, билдирилган муаммо ва таклифлар бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Президентнинг
03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурори Тўрақўрғон туманидаги “қизил” тоифадаги “Янги обод" маҳалласида бўлиб, Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Бундан ташқари, ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари ва амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook