Ўзбекистон тумани ҳокимлиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Oliy sud - Taqiqlangan manba va kontentlar.pdf
2.7Mb
Олий суд томонидан интернетдаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши таъқиқланган манба ва контентлар рўйхати эълон қилинди

Ҳурматли фуқаролар, қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Диққат! Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун навбатдаги киберспорт мусобақалари ўтказилади!

Қадрли ёшлар, киберспорт ихлосмандлари!

Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун навбатдаги киберспорт мусобақалари жорий йилнинг 18 январ куни ўтказилади!

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан SNJ.CYBER клуби ва тумандаги АйТи маркази ҳамкорлигида ташкилланаётган навбатдаги мусобақада ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ва профессионал киберспортга йўналтириш, рақамли технологиялар соҳасини оммалаштириш мақсад қилинган.

Мусобақа киберспортнинг Counter Strike 1.6, PlayStation да футболнинг PES2013 ва BLUR йўналишлари бўйича бўлиб ўтади.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Мусобақада қатнашиш ва қўшимча маълумот олиш учун SNJ.CYBER клубининг инстаграмдаги саҳифаси ёки +998916228888 га боғланишингиз мумкин.

@uzbaxborotxizmati


Фарғонада Ўзбекистон Қирғизистон Тожикистон Бош вазирлари учрашди

Бугун, 8 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтада уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.

Мазкур учрашув халқларимизни бирлаштирувчи уч давлат чегараси туташган ҳудудда ўтказилгани рамзий маънога эга.

Боиси, Давлатларимиз раҳбарларининг кучли сиёсий иродалари ва конструктив муносабатларга асосланган сиёсатлари туфайли минтақада дўстлик ҳамда яхши қўшничилик, кўп қирали алоқалар мустаҳкамланиб, янги поғонага кўтарилди.

Батафсил: https://gov.uz/oz/news/view/32192


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри


Бугун, 8 январь-Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Шу муносабат билан, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги прокуратура органлари ходимларини бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этади.

Жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг барча ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятларида тизим фидоийларига куч-қувват ва ғайрат-шижоат тилаймиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, юртимиз равнақи йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри


❗️ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

🖥 Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

❓Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди.

💬 - Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, - дейди мутахассис. - Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.

Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри


2025 йил январ ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди

Шунингдек, банк пластик картаси орқали пенсия олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди.

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, пенсияларни нақд пул шаклида олаётганларга АТ "Халқ банки"нинг сайёр кассалари орқали 4-январ кунидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: ☎️ 12-71, 📞 73-226-35-26

Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/fergana_pensiya

@uzbaxborotxizmati


E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5200 дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 32 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 273 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 2 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 319 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 706 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 158 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 90 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 42 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1327 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 92 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 263 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 695 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 29 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 196 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 226 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 267 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 206 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 237 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!


“Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

3 январь кунидан Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.

“Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Хавфсиз тун” тадбири: мақсад-жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш

Ўзбекистон туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ИИБ томонидан ҳамкор муассасалар билан биргаликда кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, навбатдаги ана шундай тунги рейд тадбирлари олдидан хизматга жалб қилинган профилактика инспекторлари ва соҳавий хизмат ходимлари иштирокида хизмат олди йўл-йўриқ жараёни ўтказилди.

Бу каби тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.

@uzbaxborotxizmati


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎬🎬🎬

Ўзбекистон24: Инсон қадри учун|Ўзбекистон туманида барпо этилган 300 мегаваттли электр энергиясини сақлаш тизимининг ишга туширилиши йил воқеаларидан бири бўлди

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎬🎬🎬

Янги йил арафасида Ўзбекистон тумани "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси оғирини енгил қилиш, уларга чинакам байрам кайфиятини улашиш мақсадида қатор ижтимоий аҳамиятга эга тадбирлар ташкилланди

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Мурувват” уйида Янги йил шукуҳи

Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида Янги йил байрами тадбири ўтказилди.

360 нафар бемор аёллар Президентимиз ғамхўрлиги ва давлатимиз эътиборида даволанаётган муассасадаги байрам кечасида туман сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Мурувват уйи”да яшовчиларни байрам билан табриклаб, барчага энг эзгу тилаклар ва мустаҳкам саломатлик тилади.

Ёзилган байрамона дастурхон, Қорбобо ва қорқизнинг ташрифи, концерт дастури намойиши, улашилган байрам совғалари ва энг муҳими кўрсатилган самимий меҳр қалбларга илиқлик бахш этди.

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Беморларга байрам кайфияти улашилди

Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга ошириляпти.

Ана шу эзгу тадбирлар доирасида бугун туман марказий шифохонасида даволанаётган беморлар йўқланиб, уларга байрам кайфияти улашилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва мутасаддилар муассасанинг турли бўлимларида даволанаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга байрам табриклари ва совғаларини етказди.

Дошқозонда ош дамланиб беморларга тортиқ қилинди.

@uzbaxborotxizmati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.