Ўзбекистон тумани ҳокимлиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития, дальнейшего улучшения инвестиционного климата и деловой среды в Ферганской области.

#Mirziyoyev #yigilish #Fargona #rejalar

@uzbaxborotxizmati


Солиқчилар эзгу ташаббус рўёбида ҳисса қўшдилар

Чинакам халқ ҳаракатига айланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманида туркум тадбирлар кенг қулоч ёйди.

Бугун туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги дарахт экиш акцияси ҳам ана шу хайрли ташаббус рўёбига хизмат қилади.

Туман сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда 4-сектор ҳудудида 600 тупдан зиёд манзарали дарахт ва терак кўчатлари экилди.

@uzbaxborotxizmati


“Депутатлар боғи” кенгайди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманининг ҳар бир ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

Туман аҳолиси ва ташаббускор фаоллар атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, ҳудудларни боғу бўстонга айлантиришда фаол иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг янги чақириқ депутатлари ташаббуси билан ҳам дарахт экиш акцияси ташкил қилинди. Тадбирда депутатлар, туман сектор раҳбарлари ва нуронийлар иштирок этди.

Халқ вакиллари томонидан туман марказидаги “Депутатлар боғи” ва унга туташ манзилда қўшимча янги манзарали дарахтлар экилиб, яшил маскан кенгайтирилди.

@uzbaxborotxizmati


Меҳр ва мурувват- энг улуғ инсоний фазилат

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бугун Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида маданий тадбир ташкилланиб, байрам дастурхони ёзилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари, туман Кенгаши депутатлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги, имконияти чекланган юртдошларимиз доимий меҳр ва эътиборда эканлигини қайд этди.

Меҳр-оқибат ва самимиятга йўғрилган кеча давомида ижтимоий муассасада яшовчиларга энг илиқ тилаклар ва соғлик-саломатлик тиланиб, совғалар улашилди.

Ташкилланган хайрли лойиҳалар, хусусан соғломлаштирувчи мусобақалар ва маданий тадбир намойиши иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

@uzbaxborotxizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Халқаро_кун

🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Адолатли жамиятда барча тенг ҳуқуқли!


Ўзбекистон тумани вакиллари “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчилари” дея эътироф этилди

Фарғонада “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ёшлар етакчиларини рағбатлантириш, юксак билимли ва профессионал касбий маҳоратга эга бўлган истеъдодли ёш кадрларни аниқлаш, раҳбарлик лавозимларига тайинлаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида анъанавий ўтказиб келинаётган тадбирда Ўзбекистон тумани вакилларининг фаолияти ҳам муносиб эътироф этилди.

Танловда “Ёшлар баланси” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси”, “Ёшлар дафтари” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси”, “Ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси” каби 10 та йўналиш кесимида иштирокчиларнинг фаолиятига баҳо берилди.

Хусусан, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон туманилик 7 нафар ёшлар етакчилари муносиб ўринларга эга чиқди. Улардан “Туркистон”, “Қайнар” ва “Даштчўлпон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолиблари ташкилотчилари томонидан диплом ва пул мукофотлари билан билан тақдирланди.

@uzbaxborotxizmati



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.