⛓️💥
Ҳисобот даврида ер ва кадастрга оид ҳуқуқбузарлик содир этган 37 185 та шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилдиБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди.
✅Бугунги кунда республиканинг жами 44,9 млн. гектар ер майдонидан 42,3 млн. гектари ёки 94 фоизи “UZKAD” тизимида электрон харитаси яратилиб, 41,8 млн. гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.
✅Аввал ҳисобга олинмаган 181,7 мингта янги объект ва 2,3 мингта объектда қўшимча қурилмалар кадастр базасида ҳисобга олиниши натижасида, бюджетга 155,8 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланди.
✅Республиканинг жами кўчмас мулк объектлари сони 8,5 млн.тани ташкил этиб, жорий йил бошига нисбатан 189 мингтага ошган.
✅Жисмоний шахсларнинг жами кўчмас мулк объектлари сони 8,1 млн.тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 109,9 мингтага ошган.
✅Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида 883,1 мингта шундан, 40,9 мингта янги ва 842,2 мингта мавжуд объектларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
✅Амалга оширилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 61 410 та ҳолатда 8 135 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, берилган ёзма кўрсатмалар асосида 37 547 та ҳолатда 4 055 гектар ёки 61 фоиз ер қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк