𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 dan repost
ДАХШАТ! ЎНЛАГАН ОЛИМЛАРИМИЗ ЧЕТГА ЧИҚИБ КЕТИШМОҚЧИ!
Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар.
Ўтган ҳафта бир укамиз билан Япония иммиграциясига бирга бордик. У болани PhD, фан доктори эканлигини билиб, Иммиграциядагиларни муомаласи ўзгариб қолди. Японияда бир умрлик қолиш визасини олишингиз мумкин деб маслаҳатлар беришди. У визани миндайроқ одам олиши учун 10 йиллаб солиқ тўлаб, жуда қийин прогресслардан ўтиши керак. Аммо, олимлар, докторлар, каллалилар, тизим орқали шунчаки осон олишади. Ҳа, Япон давлатига олимлар, докторлар керак. Нима бўлса ҳам шундай олтин бошларни ушлаб қолиш керак. Фан докторлари, илмлилар Японияда жуда хурматга сазовор. Нафақат хурмат "Пулга" ҳам сазовор!
"Четда юрган кўпчилик билимли, тажрибали ватандошларимиз нега қайтиб ўзимизни ривожлантиришга ҳисса қўшишмайди? Юраверишадими ўзга юртларга нафи тегиб?" деб ўта самимийлик билан, ўта тоза қалб билан саволлар беришади. Самимийлигингиздан сув ўгириб ичса арзийди. Аммо, азизлар вазият сиз-у бизга ўхшаган қалби бор одамлар ўйлагандан анча кир кўринади. Ишқилиб адашган бўлай!
Кеча, Ўзбекистондаги бир олим акамиз билан гаплашдим. Бир нечта олимлар, докторлар бирлашиб мурожаатнома ёзишибди. Менга "Укажон, бир нечта обрули ОАВларга мурожаат қилдик. Ҳеч ким гапимизни эшитмади. Уларга бундай, шов-шув бўлмайдиган мавзулар керак эмас шекилли. Илтимос, сиз шу ҳақда бир фикрларингизни ёритинг дебди. Тўғриси, хўрлигим келиб кетди. Йиғладим! Бутун бир миллатни асоси бўлиши керак бўлган бир уюм олимни куни, келиб-келиб менга қолдими? "Ҳай, олим акалар, келинг Японияга. Пулни тагида қоласиз. Обру-эътиборда яшайсиз" дегим келди. Аммо...
Битта спортчига берган бойликларингиз нечта олимни маошига тўғри келади? Шу олимларимиз олаётган маош сизга оғирлик қилиб қолдими?
Хурматли шу ишларни бошида турганлар. Инсоф қилинглар. Шу ватанни ривожланиши ҳаммамизга керак-ку! Менга ўхшаган ўртамиёна одамлар бўлса майли кетаверсин. Аммо, олимларимиз кетса, ватанни "Вайнчию, жипириқларга" топширасизми?
Биламан, виждонли маъсуллар ҳам бор. Биламан, виждонли ОАВда ишлайдиганлар бор. Биламан, виждонли халқимиз бор. Келинг, шу 50 дан ошиқ олимларимизни четга кетишига жим қараб турмайлик.
Диний олимларимизни беқадр қилсак, илм-фандаги олимларимизни беқадр қилсак, фан докторларимизни беқадр қилсак, ишонинг иккинчи сорт миллат бўлиб қолиб кетаверамиз. Қачонки, "Уй, тўй, машина", "Қорин, артист, спортчи, кўча" ларни тренддан тушириб, олимларни, илм аҳилларини трендга чиқармас эканмиз ҳолимизга маймунлар йиғлайди. Бўлди, бошқа ёзолмайман. Яхшиси, бир уюм олимларнинг нидосини пастдаги расмдан ўқинг!