Блог юритишнинг яхши ва ёмон томонлари
Куни кеча обуначиларим сони 10 000 дан ошди:
Бу 200 та автобус тўла одам дегани. Худонинг фазли.
Ўйланиб қолдим: блогим орқали нималарни ютдиму, нималардан воз кечдим?
Блог юритиш бўйича озгина тажрибаси бор инсон сифатида ўзимнинг баъзи фикрларимни ёзиб қолдираман.
Блог юритишнинг шахсан мен учун фойдали жиҳатлари:
1. Таниш-билиш кўпайиши. Блог юритиш давомида танишиш қийин бўлган 100лаб инсонлар билан танишдим. Кўплаб дўстлар орттирдим.
2. Ўзимга ишонч ошиши. Фикрларимни улашар эканман, кўплаб инсонлар фойда олаётганини кўриб, керакли бўлиш ҳиссини ҳис қилдим.
3. Фикрларимни етказиш. Ўзим тўғри деб билган фикрларимни минглаб инсонларга етказиш имкониятига эга бўлдим.
4. Курс ташкил қилиш. Дўстим Муҳаммад билан "Замонавий Педагог" курсига асос солиб, 400 га яқин устозларга билим улашишга эришдик.
5. Ўз устимда ишлаш. Ҳар бир постни ёзар эканман, соатлаб китоб ўқиш, манба излаш, интернетда маълумот топишга мажбур бўламан. Бу шахсий ривожланишимга ёрдам бермоқда.
6. Кам энергия сарфлаб билим бериш. Мактабда дарс берар эканмиз, турли қийинчиликларга дуч келамиз. Аммо блог орқали кам энергия сарфлаб кўплаб инсонларга билим беришга муваффақ бўлдим.
Блог юритишнинг мен учун салбий томонлари:
1. Интернетга қарамлик. Авваллари телефонимни ўчириб, кунлаб юра олардим. Канал юритиш натижасида телефонга қарамлигим ошди.
2. Изчил китоб ўқиш одатининг камайиши. Блог орқали кўп нарса ўргандим, аммо баъзи пайтлар изчил, тартибли китоб ўқиш одатидан чиқиб қолдим.
3. Аслингдан яхшироқ кўриниш. Одатда ютуқларимни улашаман: саёҳатларим, муваффақиятли дарсларим, бахтли онларим... Бу эса инсонларга мени аслимдан яхшироқ, ақллироқ ва бахтлироқ қилиб кўрсатади..
4. Яқинларга вақт ажратмаслик. Баъзи пайтлар блогга шунчалик берилиб кетаманки, яқинларимни унутаман. Иш-ҳаёт баланси издан чиққан вақтлар ҳам бўлади.
5. Масъулиятнинг ортиши. Аввал хатоларим фақат ўзимга таъсир қилса, ҳозир эса обуначиларимга ҳам таъсир қилиши мумкинлиги мени хавотирга солади.
6. Ўз-ўзини чеклаш (самосензура). Сизни кузатадиганлар кўпайгани сайин табиийликни йўқотиш эҳтимоли ортади:
"Фикрим устидан кулмасмиканлар?", "Нотўғри тушуниб қолмасмиканлар?" деган саволлар ижодкорликка таъсир қилиши мумкин.
Хуллас
Барибир, блог юритиш мен учун кўпроқ фойдали бўлди, деб ўйлайман:
Kўплаб янги имкониятларга эга бўлдим.
Сиз каби обуначилар билан фикр алмашишга муваффақ бўлдим!
Сиз каналимнинг қандай ижобий ва салбий жиҳатларини кўрдингиз?
Бу ерга ёзиб қолдиринг.
👉 t.me/LetsAskBot?start=axDQ1u
@Ustoz_kundaligi