Синфдошлар тазйиқи — буллинг ҳақида замонавий педагоглар нималарни билиши зарур?
Буллинг (инглизча bully – безори, уришқоқ, қўрс), яъни таълим даргоҳида болага мунтазам ўтказиб келинадиган босим, тегажонлик аллақачон бутун дунё педагогик жамоатчилигининг катта муаммосига айланган.
Буллинг 4 та аломатга эга бўлади:
1) бу тажовузкор ҳаракат;
2) бу мунтазам амалга ошириладиган ҳаракат;
3) бу таъсир қудрати нотенг одамлар ўртасидаги муносабатларга хос ҳаракат;
4) бу атайин қилинадиган ҳаракат.
Буллингни ўрганишда дунёдаги етакчи олим норвегиялик Дан Ольвиус бўйича, буллингни асосан ушбу хусусиятларга эга ўқувчилар амалга оширади:
1) ҳукмронлик қилиш, бошқаларни бўйсундириш орқали ўз мақсадларига эришиш эҳтиёжи кучли;
2) жиззаки ва тез жаҳл қилишга мойил;
3) кўпинча катталар, жумладан, ота-она ва ўқитувчиларга намойишкорона агрессивлик намоён этувчи;
4) зиён етказган одамларига ачиниш ҳис этмайдиган.
Мактабда синфдошлар тазйиқи одатда 3 хил шаклда намоён бўлади:
1)жисмоний таъқиб (туртиш, уриш ва ҳ.);
2)вербал таъсир (масхаралаш, таҳқирлаш ва ҳ.);
3)изоляция қилиш (гуруҳдан четлаштириш, гуруҳий муносабатларга қўшмаслик ва ҳ.).
Буллинг содир бўлишининг айрим қонуниятлари борки, буларни ҳар бир устоз билиши айни муддао бўлади:
а) ўқувчилар жамоасида авторитет қозона олган устозлар синфларида буллинг кўрсаткичлари паст бўлади;
б) буллинг одатда ўқув йили бошида, яъни ўқувчилар гуруҳдаги ўз ўрни учун фаол курашга киришган пайтда юқори даражага етади;
в) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бошқа болалардан кўра уч баробар кўпроқ буллинга учрайди.
Д.Ольвеуснинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, ўқитувчи ўқувчилар билан муносабатда қуйидаги оддий тўрт тамойилга амал қилса, буллинг кўрсаткичлари 30-50% пасаяди:
1)ўқувчилар гуруҳи ҳаётига самимий ижобий қизиқишни намоён этиш;
2)ноўрин хатти-ҳаракатлар учун қатъи чегараларни ва чекловларни белгилаш;
3)ўрнатилган меъёрларни бузганлик учун жисмоний жазо ёки айбситиб уришиш усулидан фойдаланиб эмас, муайян санкциялар бериш орқали муносабат билдириш;
4)ўқувчилар учун авторитет ва ижтимоий роль модели сифатида намоён бўлиш.
Асосийси, педагог буллингни шунчаки болалик шўхлиги деб тушунмаслиги, бунга ниҳоятда жиддий эътибор қаратиши муҳим. Буллингга қўл урганлар ва уларнинг ота-онасига бундай қилмишлар жазосиз қолмаслигини англатиш керак.
Муаммо ҳақида ота-оналар, маъмурият, ходимлар, ўқувчиларни хабардор қилиш мақсадга мувофиқдир. Мутахассислар муаммо билан шуғулланадиган умумий мактаб қўмитаси тузишни таклиф этадилар.
Ўқитувчи ўқувчилар билан буллингга қарши қоидаларни ишлаб чиқиши ва қабул қилиши тавсия этилади.
Шунингдек, буллинг қурбони учун ўзини ҳимоя қилишга қодир юқори синф етакчи ўқувчиларидан бирини масъул этиб тайёрлаш амалиёти ҳам яхши натижа бериши кузатилади.
Буллинг қандай сабаб билан вужудга келмасин, ўқитувчи “зўравон” билан ҳам, “қурбон” билан ҳам жиддий ишлашга доим тайёр туриши керак.
Ахир донишмандлар таъкидлаган ҳақиқат – инсон тақдири кимнинг оиласида туғилгани ва ким билан оила қурганидан ташқари яна кимнинг қўлида ўқиганига боғлиқ бўлишини унутмаслик керак.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi

Синф раҳбари буллинг мавзусига бағишланган тарбиявий соат ўтказиши, “Одамлар нега бир-бирини ҳақоратлайди?”, “Бировни масхаралашга бизни нима ундайди?” каби иншолар ёзиш, давра суҳбатларини ўтказиш орқали болаларни ушбу муаммо ҳақида ўйлантириб қўйиши фойдадан ҳоли эмас.