Синфда ўғрилик: педагогик муносабат тактикаси
Дунёда бировнинг бирор нарсаси йўқолмаган мактаб синфини топиш амримаҳол. Қаердаки болага:
- “меники” ва “бировники” деган тушунчалар ўртасидаги фарқ ўргатилмади;
- унда ўзини тийиш ва масъулият тарбиясига эътибор қаратилмади;
- унга бошқа одам ўрнига ўзини қўя олиш хусусияти сингдирилмади, шу ерда синфдошлар мол-мулкини ўзлаштириб олишга енгил қарашлар ҳукм суришига ажабланмаса ҳам бўлади.
Махсус тадқиқотлардан маълум бўлгани шуки, умуман, болалар ўғрилик содир этишига кўпинча:
а)импульсивлик, яъни қисқа муддатли хоҳишлар таъсирига осон берилиш;
б) муайян психологик эҳтиёжлари қондирилмагани;
в)маънавий тасаввурлар ва ирода шаклланмагани психологик негиз бўлади.
Синфда ўғрилик рўй бергани аниқланганда, аввало, ўқитувчи ўзининг педагоглигини унутмасдан, изқуварликка берилиб кетмай гуноҳкорларни фош этишга эмас, эътиборни вужудга келган вазиятдан тарбиявий мақсадда қандай фойдаланишга йўналтириши керак:
1)ўғрилик ҳаракатига (уни содир этган ҳозирча номаълум бола шахсига эмас) нисбатан салбий баҳони қатъий маълум қилиш, ҳар қандай иши учун одам эртами кечми жавобгар бўлишини таъкиддаш лозим;
2) вужудга келган вазиятни ўғрилик қурбонига айланган одамнинг ҳис-кечинмалари нуқтаи назаридан изоҳлаш мақсадга мувофиқ;
3)педагог ўғирланган нарсани ишлатиш қатъиян ман этилиши ва уни эгасига қайтариш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш мумкинлиги, бунда ўзи ҳам воситачи бўлишга тайёрлигини, бировнинг сирини сақлай билишини айтиши керак.
Синфда ҳеч ким берухсат бошқаларнинг нарсасини олмаслиги учун эгаси номаълум нарсани ўқитувчига олиб бориб бериш қоидасини ўрнатиш муҳим.
Ўғриликка қўл урганни милиция ва даҳшатли жазо билан қўрқитиш, унга “ўғри” деган тамғани босиб қўйиш ва келажакда жиноятчи бўлиб кетишини башорат қилиш психологик жиҳатдан ўзини оқламайди.
Бундан кўра, болаларга нарсасини ўғирлатган синфдошининг ўрнига ўзларини қўйиб кўришни ва бу ҳодиса улар билан содир бўлганда қандай аҳволга тушишлари мумкинлиги ҳақида ўйланиб кўришга ундаш фойдалироқдир.
Нотўғри иш қилганини тан олиб, одамлардан кечирим сўраш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмаслигини, бунга фақат ҳақиқатдан мард инсонлар қодир бўлишини таъкидлаши самаралидир.
Содир бўлган нохуш воқеадан кейин педагог синф билан суҳбатлашишда ўғриликни амалга оширган одам билан яккама-якка суҳбатлашишга тайёрликни, бунда ўғирланган нарса нима учун керак бўлганини билиб, мақсадга эришишнинг бошқа тўғри йўлларини қидиришиб юборишга ваъда бергани маъқул.
Энг муҳими, бола ўғриликни спонтан, бирламчи ҳис-туйғуга эргашиб, ўзининг истак-хоҳишларини, ҳавасларини бошқара олмай содир этган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш педагогга кўпроқ ярашади.
Нохуш ҳодиса ортида бўлажак катта жиноятчи қўллари эмас, тан олиниш, ўзининг нимага қодир эканини исботлаш, эътибор қозониш эҳтиёжи қондирилмаган ёки зерикиб, бекорчи қолган, жўшқин воқеаларга бой ҳаётга интилувчи, кимдандир шундай йўл билан қасос олса, барчага қудратини кўрсатча ички ғалаёнлари босилади, деб янглиш ўйлаётган, ўзини ўзи етарли тушунмаётган педагогик-психологик ёрдамга муҳтож кўнгилни кўриш ўқитувчининг юксак касбий эътиқодидан дарак беради.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi

Ўғриликни қоралаш даражаси йўқолган нарса нархига боғлиқ бўлмай, чизғич ўғрилигига ҳам, катта пул ўғрилигига ҳам бирдек салбий баҳони баён этиш керак.