ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН... 1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".
2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигинг керак.
3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғинг лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.
4. Нафсингни сўроққа тутмоғинг, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғинг даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".
5. Ҳар кунги амалларингни назорат қилиб бор. Эътибор бергинчи, хайрли амалларинг кўпмикан ё ҳайвоний - ёмон амалларингми?
6. Инсонларнинг сендан юз ўгиришлари ёхуд сенга мойилликларидан таъсирлаганча алданиб қолмаслигинг керак. Чунки бу - сени қулга қул бўлмоқлик сари етаклайди. Бу эса олчоқлик белгисидир.
7. Қаҳқаҳа отиб кулмоқни тарк этишинг керак. Зеро, у сенлаги малаклик унсурини (фаришталик сифатини) ўлдиради. Шундан бўлса керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баланд овозда кулмаганлар. Фақатгина мулойим табассум қилганлар... Аслида қаҳқаҳа ифрот, қовоғи осиқлик эса тафритдир.
8. Кунда фақат саккиз соат ухлашга одатланиш керак. Чунки кўп ухламоқлик ҳам инсондаги малакиёт сифатларини ўлдиради, уни танбал қилади, ҳайвоний сифатларга куч бағишлайди.
9. Ўзингни кам гапиришга ўргатгин. Зеро, лақмалик - калтафаҳмлик белгиларидан бўлиб, "етти ўлчаб бир кесмоқлик"ка халал беради. Шошма-шошарлик ҳам ана шу ердан майдонга чиқади. Буни ҳамиша ёдингда тутгин.
"Ейингиз, ичингиз, фақат исроф қилмангиз" (Аъроф, 31-оят). дея марҳамат қилади.
11. Қорнинг очмагунча овқатланмаслигинг, тўймасдан дастурхон бошидан туриб кетишинг лозим.
12. Овқатланишдан олдин: "Бисмиллоҳ", еб бўлгач: "Алҳамдулиллаҳ", дейишни унутма.
13. Овқатланишга ўтирганингда ўнг тиззанг қорнингга тегадиган даражада тик бўлсин, чап оёғинг устида ўтир ва ўнг қўлда егин.
14. Кўзингни аёлларга қараш, уларнинг "чиройли" сувратини томоша қилиш каби ҳаром манзаралардан асрамоғинг зарур. Бу каби нарсалар инсондаги шаҳват унсурини ғалаёнга келтиради, ақл чироғини сўндиради ва ҳаё пардасини йиртиб ташлайди. Охир-оқибатда эса ғазабга учрайдиганлардан бўлиб қоласан.
15. Ўринсиз ҳазил-мутойиба ва мунозалардан узоқлашмоғинг лозим. Чунки булар инсон руҳига олчоқлик ва бировни мазах қилиш туйғусини жойлаштириб қўяди. Энг зарур бўлган виқор ва шахсиятнинг камол топишига халал беради.
Эй, иршод талабидаги қардошим! Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси манъ қилинган амаллардир. Ҳа, улардан узоқлашмоғинг даркор. Зеро, булар инсон шахсиятини йўқ қилиб, изтироб алангасига отади, уни масъулиятсиз бир ҳолга келтириб қўяди.
👉
@usmat_ota