#яшамоқ
20-ҚИСМ
Хуллас, унинг ҳикояси шундай давом этди.
* * *
Жиашен кетгандан сўнг онам тез-тез бир чеккада йиғларди. Унга тасалли беришга уринардим, аммо сўзларим бўғзимга тиқилиб қоларди. Онам эса тинмай бир гапни такрорларди:
- Жиашен - сенинг хотининг, уни сендан тортиб олиш мумкин эмас!
Нима ҳам дея олардим? Фақат ичимда хўрсинардим. Кечалари тўшагимда у ёқ-бу ёққа ағдарилар, гоҳ унисини, гоҳ бунисини, ҳаммадан ҳам кўпроқ ўзимни лаънатлардим.
Кечаси кўп ўйласанг, кундузи бошинг оғриб, мадоринг қолмайди. Яхшиямки, менинг Фенгхиам бор. Бир куни у кутилмаганда мендан сўради:
- Агар столнинг бир бурчагини арралаб ташласа, нечта бурчаги қолади?
Бу топишмоқни қаердан ўрганганини билмайман. Аммо жавоб бердим. Ўйламай айтдим:
- Учта.
Фенгхиа кулиб юборди:
- Йўқ, бешта!
Мен ҳам кулмоқчи эдим, лекин Жиашенни ва унинг қорнидаги чақалоқни эслаб, ғамгин оҳангда дедим:
- Ҳа, агар онанг қайтиб келса, бешта бурчагимиз бўлади.
Уйдаги барча қимматбаҳо нарсаларни сотиб бўлганимиздан сўнг, онам саватни олиб, Фенгхиа билан илдиз ковлашга борадиган бўлди. Жуда ҳориб кетганидан набирасига зўрға етиб оларди. Илгари ҳеч ишламагани учун, энди сочи оқарган чоғида қўлидан келганича ўрганарди. Унинг эҳтиёткорлик билан қадам ташлашини кўриб, кўз ёшларимни аранг тийиб турардим.
Энди бундай яшаб бўлмаслигини, онам билан Фенгхиани боқиш кераклигини тушундим. Қариндош-уруғларимдан қарз олиб, шаҳарда дўкон очмоқчи эдим. Лекин онамнинг бу ердан кетгиси келмасди - кексалар ўрнашган жойидан кўчишни ёқтирмайди-да.
- Уй ва ер энди Лонгерники, бу ерда яшаш билан шаҳарда яшашнинг нима фарқи бор? – тушунтиришга уриндим онамга.
У жимиб қолди-да, сўнг жавоб берди:
- Бу ерда отангнинг қабри бор.
Нима ҳам дердим? Лонгернинг олдига боришга тўғри келди. У бизнинг мулкдоримиз эди. Лонгер шойи кийимлар кийиб, чойнак кўтариб, далалар бўйлаб виқор билан юрар ва ҳатто дангаса хизматкорни койиганида ҳам доим илжайиб қўярди. Аввалига бу унинг кўнгли кенглигидан деб ўйлаган эдим, кейин тушундим: шунчаки иккита олтин тишини кўрсатаётган экан.
У мени кўриб, жилмайди ва мулойимлик билан деди:
- Фугуи, кел, чой ичамиз.
Мен эса уникига ҳеч кирмагандим - кўнглим бузилиб кетишидан қўрқардим. Ахир, мен шу уйда туғилганман-да.
Давоми бор
Реакция – яъни ёндирмачоқларни босиб ўтишни унутманг! У бизни хурсанд қилади.
@usanboyeva