#яшамоқ
19-ҚИСМ
Шу пайт қўлида тугун кўтарган Жиашен кўринди. Қайнотам унга буюрди:
- Замбилга чиқ.
У ўгирилиб менга қаради, замбил ёнига борди, яна менга, кейин онамга қараб қўйди-да, парда орқасига ўтди. Шу пайт қаердандир Фенгхиа югуриб келиб, онасининг замбилга ўтирганини кўрди-да, унинг ёнига чиқмоқчи бўлиб югурди. У ярим йўлга борганида, қайнота ҳаммолларга ишора қилди, улар жўнаб кетишди. Замбил ичидаги Жиашен йиғлаб юборди. Қайнота йигитларга ўшқирди:
- Чалингларинг, хурсандроқ бўлсин!
Созандалар бонг ва ноғораларни чалиб юборишди, мен Жиашеннинг йиғисини энди эшитмай қолдим. Замбилни йўлга олиб чиқишди. Қайнотам жуббасининг этагини ушлаганча, улар ёнида борарди. Онам оёқларини зўрға судраб, уларнинг орқасидан эргашди. Қишлоқнинг четигача борди.
Шу пайт Фенгхиа кўзларини катта-катта очиб, ёнимга югуриб келди. Ҳаяжон билан менга деди:
- Дада, ойим замбилда кетяпти.
Унинг беғубор қувончи юрагимни эзиб юборди, уни чақирдим:
- Фенгхиа!
У яқинлашди. Мен унинг юзини силадим:
- Фенгхиа, мен сенинг отанг эканлигимни унутма.
У қиқирлаб кулганча деди:
- Сен ҳам унутма, мен сенинг Фенгхиангман!
* * *
Бутун ҳаётини шу тарзда ҳикоя қилиб бераётган Фугуи менга қаради-да, секин жилмайиб қўйди. Собиқ айш-ишрат қурбони ва исрофгар айни дамда яримяланғоч ҳолда кўм-кўк ўт устида ўтирарди. У барглар ва шохлар орасидан тушаётган қуёшга кўзларини қисиб қарар, сочи олинган бошида яккам-дуккам оқ туклар кўриниб турар, ажин босган кўксида тер томчилари ялтирарди. Қари ҳўкиз суви сарғайиб кетган ҳовузша тушиб олган, фақат боши ва узун қора елкаси кўриниб турарди. Сув худди қирғоққа урилгандек, унинг танасига уриларди.
Бу чолни саёҳатимнинг бошида учратгандим. Мен ёш ва қизиқувчан эдим: ҳар бир янги юз, ҳар қандай нотаниш тарих мени ўзига мафтун этарди. Ҳеч ким менга Фугуидек очилмаган эди - у ўз ҳаётини яширмай гапириб беришга тайёр, фақат тингласам бас.
Фугуига ўхшаган одамларни яна учратишга умид қилардим. Ҳақиқатан ҳам, бу серҳосил заминда худди шундай шалвираган шимли, шундай тишсиз, ажин босган, тубанлик ва жазирама қуёшдан қорайиб кетган, ҳар қандай ғамгин ёки қувончли, ҳатто сабабсиз ҳолатда ҳам кўз ёшларини тўкишга тайёр кўплаб қария топилди.
Бироқ уларнинг ҳеч бири ўз тақдирини тушунмас ва у ҳақда сўзлаб беролмасди. Оғир ҳаёт туфайли хотиралари хиралашган, улар ўтмиш ҳақида паришон жилмайиб, узуқ-юлуқ гапиришар, гўё булар улар билан содир бўлмагандек эди. Фугуи эса ўзининг аввалги қиёфасини, юриш-туришини, умуман бутун ҳаётини аниқ-тиниқ эслар ва сўзлаб беришда ҳам моҳир эди... Унинг ҳикоялари худди қуш панжалари шохни маҳкам чангаллаганидек мени қўйиб юбормасди...
Давоми бор
Реакция – яъни ёндирмачоқларни босиб ўтишни унутманг! У бизни хурсанд қилади.
@usanboyeva