#минг_қуёш_шуъласи
34-қисм
Муаллиф: Холид Ҳусайний
Таржимон: Рустам Жабборов
– Унинг кетганига икки ҳафта бўлди. Онаси унинг сочларини ҳидлаб кўрди:
– Ювиниб олдингми?
– Ҳа!
– Ювиниб олган бўлсанг бўпти-да! Тоза бўпсан, шунгаям шунча ваҳимами?
Лайло ўрнидан қўзғолди.
– Уй вазифаларимни қилишим керак!
– Ҳа, унда бор, нега турибсан, оппоғим, бориб дарсингни бажар! – Онаси яна чойшабга ўралиб олди.
Лайло деразага яқин борганида ҳиротлик кишининг мовий «мерседес»и чанглар булути ичидан ўтиб борарди. Лайло машинага узоқ тикилиб қолди:
– Эртага албатта мактабингга бораман, ваъда бераман.
– Кечаям шунақа дегансиз!
– Сен билганингда эди, Лайло...
– Нимани?
Фариба кўксига муштлади:
– Мана бу ерда нималар бўлаётганини билганингда эди...
УЧИНЧИ БОБ
Бир ҳафта ўтди. Кейин яна бир ҳафта... Тариқдан дом-дарак йўқ эди. Лайло вақтни қисқартириш учун эшик кўзидаги докани ямаб қўйди, отасининг китобларига ўтириб қолган чангларни артиб, уларни алифбо тартибида жойлаштириб чиқди. Дугоналари билан Товуқкўчани айланишга чиқди. Аммо, дунёда кутишдан азобли иш йўқлигини у шундагина билди.
Лайлони ваҳимали ўйлар қуршай бошлади. Балки энди у умуман қайтмас? Балки улар Ғазнига батамом кўчиб кетишгандир? Унда Тариқ нега у билан хайрлашмади? Яна минага учраган бўлса-чи? У биринчи бор, 1981 йилда минага дуч келганида беш ёшли бола бўлган. Ўшанда ҳам улар Ғазнига кетишган экан. Яхшиям портлаш натижасида унинг битта оёғи узилиб қолган. Ахир буткул парчаланиб кетиши ҳам мумкин эди.
Бу мудҳиш фикр Лайлонинг бошини ғувиллатиб юборди.
Бир куни кечаси кўчада қандайдир учқун чақнади. Лайло ўзида йўқ қувониб кетди. Каравот остидан бекитиб қўйган фонарчани олди. Жин урсин, батарейкаси ўтириб қопти. Майли, энг муҳими, у қайтибди-ку! Ҳа, Лайлонинг қувончи чегара билмасди.
Ташқаридаги фонар ёғдуси эса, зулмат кўксини тилиб, тинимсиз ёниб ўчарди.
Эртаси эрталаб Лайло Тариқнинг ёнига югурди. Бу пайтда кўчада Хадим ва унинг ўртоқлари негадир қўлларидаги таёқни лойга санчганча, ҳиринглаб туришарди. Лайло бошини хам қилиб, уларнинг ёнидан хўмрайганча ўтиб кетди.
– Нима қип қўйдинг? – дея ҳовлиқди у эшик очган Тариққа кўзи тушиши билан. У Тариқнинг дадаси сартарош эканини унутганди. Тариқ тап-тақир қилиб қиртишланган бошини сийпалаб, илжайди:
– Ёқдими?
– Худди янги хизматга борган аскарга ўхшаб қолибсан.
– Ма, ушлаб кўр, – бошини эгди Тариқ.
Боши шунақа текис, думалоқки, бошқа болаларникига умуман ўхшамайди. Тариқнинг бўйни ва пешонасини офтоб урибди.
– Бунча узоқ қоп кетдинг? – чўччайди Лайло.
– Амаким касал бўп қопти. Кир уйга!
Бола қизчани меҳмонхонага олиб кирди. Лайло бу уйдаги ҳар бир майда жиҳознинг кўриниши ва жойлашган ўрнини ёд биларди. Девордаги эски гиламдан тортиб, йиғма каравот устидаги ёпинчиққача, эски журналлардан то аккордеон ғилофигача – ҳамма-ҳаммаси унинг кўз ўнгида муҳрланиб қолган.
– Ким келди? – сўради Тариқнинг онаси ошхо- надан туриб.
– Лайло, – деди бола уни стулга таклиф қиларкан. Меҳмонхонанинг деразалари ҳовлига қараб очиларди. Дераза олдида Тариқнинг онаси ёпиб қўйган тузлама ва мурабболар териб қўйилганди.
– Ие, келинимиз кеп қопти-ку! – деди хонага кириб келган оқсоч, қотма дурадгор – Тариқнинг отаси ва қулочини кенг ёйди.
У қизчанинг пешонасидан ўпаётганида Лайлонинг димоғига нам ёғоч ва пайраҳанинг ёқимли ҳиди урилди.
– Қизимни кўпам уялтираверманг, кейин бизникига кирмай қўяди, – деди шарбат тўла идиш, сузгич ва тўртта финжон терилган патнисни столга қўяркан. Стол устида қизил тусдаги ой ва юлдузлар тасвири туширилган дастурхон ёзиғлиқ турарди. Деворда Тариқнинг болаликдаги сурати осиғлиқ турар, унда болакайнинг ҳар иккала оёғи бус-бутун эди.
Тариқнинг ота-онаси жудаям меҳрибон, самимий кишилар эди. Тариқ туғилганда онаси эллик ёшга яқинлашиб қолган экан. Ҳозир уларнинг ҳар иккиси чол-кампирга ўхшаб қолганди.
– Отанг яхши юрибдими? – сўради Тариқнинг онаси. Аёлнинг бошидаги эски парик бир тарафга қийшайиб тургани учунми, тагидан унинг оппоқ сочлари кўриниб турарди.
Давоми бор
@usanboyeva