#қаро_кўзим
327-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Худога шукр.
- Икки-уч кун ётса, кейин жавоб берамиз.
- Хўп, раҳмат дўхтир.
Камрон ўрнидан туриб шифокорнинг хонасидан чиқди. Каридорда уни милиционер қарши олди:
- Ассалому алайкум. Кечирасиз...
- Яхшимисиз? Ассалому алайкум.
- Аёлингизнинг иши бўйича келгандим. Бир-иккита саволларим бор эди, сизга...
- Хўп...
💞 💞 💞
Азим у ёқдан, бу ёққа асабий юрибди. Телефонига қаради. Янгиликларни кўрди. “Google”га Али Мансуров деб ҳам ёзди. Янгилик чиқмади. Кейин телефон қилди:
- Ало? Кеча нима бўлди?
- Бўлди, ака! – деди йигит киши.
- Нима бўлди?
- Айтганингиз бўлди. Ҳақини олди.
- Жим-житку, - деди Азим.
- Ўзингиз ими-жимида бўлсин, дедингиз-ку.
- Ўзи айтганимни бажардиларингми ё қилмаган ишларинг учун пул тўладимми, мен?
- Нима деяпсиз, ака? Айтганингиздан ҳам зиёда бўлди. Қимирламай ётгандир? Ўлиб қолмаган бўлса...
- Ўлса, интернет портларди! – деди Азим асабийлашиб. - Али Мансуровни пашша чақди деган хабар ҳам йўқ-ку.
- Бирор шифохонада ётгандир? Юзи дабдала бўлган. Таниб олишаёлмаётгандир?
- Алдамаётган бўлсанг бўлди.
- Бирор марта алдаганманми, ака? – норози бўлди йигит.
- Бўпти..
💞 💞 💞
Жамолов ҳужжатларни кўриб ўтирибди. Эшик тақиллаб, Нигора кириб келди:
- Мумкинми? Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Келинг. Мумкин...
- Чақиргандингиз...
- Келинг, ўтиринг, - деди Жамолов.
Нигора Жамоловни рўпарасига келиб ўтирди.
- Яхши келдингизми? Ишларингиз яхшими? Нима янгиликлар?
- Тинч. Ойлик тушгандан пулимнинг ҳаммасини тарқатдим. Энди қолганларни беришим керак... - Нигоранинг овози титради.
- Биз аризангиз бўйича иш бошладик. Худо хоҳласа, хаккерларни ушласак, пулингизни қайтаришади.
Нигоранинг кўзлари порлаб кетди:
- Ростданми?
- Ҳа. Ҳалиги... пулни нақд қилиб берадиган опангиз бориди-ку. Исми нима эди?
- Зебо.
Жамолов “блакнот”и четига “Зебо” деб ёзиб қўйди.
- Ишлаяптими, ўша?
- Ҳа...
- Сиз қаерда ишлайман, дедингиз?
- Нашриётда...
- Жуда яхши... Қайси нашриёт эди?
Нигора тушунтира бошлади.
💞 💞 💞
Телевидениенинг ошхонаси. Камрон ва Чарос ўтирибди. Камрон бир аҳволда. Ёнида костюми, галстуги турибди. Сочлари тўзиган, ёқалари қийшайган.
- Эфир яхши ўтган бўлса, бўлди. Шундан хавотирда эдим, - деди Камрон.
- Режиссёр яхши деди-ку. Ўғлингиз қаерда?
- Кечаси қайнонам олиб кетганди, шифохонадан.
- Ўғлингиз қўрқиб қолмадими?
- Ухлаб ётганди, билмади ҳеч нарсани.
- Кўйлагингизнинг ёқаси қийшайибди... - Чарос тўғирлаган бўлди.
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva