jaloliddin ochilov dan repost
Бир вақтлар Мадрид...
Бугунги кунда Испания қироллигининг пойтахти саналувчи Мадрид шаҳрига ҳам Андалус мусулмонлари асос солишган. Мусулмонлар шаҳарни Мажрит деб аташган. Мажрит сўзи “сув оқадиган жой” маъносини билдиради. Шаҳар Х асрда Умавийлар амири Муҳаммад I (852-886) даврида қурилган. Амир Манзанаре дарёси бўйида кичик бир сарой ва масжид қуриш ҳақида фармон берган. Шаҳар 1065 йилда Альфонсо VI бошчилигидаги христианлар томонидан эгалланган. Шундан сўнг шаҳар масжиди Алмудена кафедралига айлантирилган. Амирнинг кошонаси эса қироллик саройи бағрига сингиб кетган. Шунинг учун бугунги Мадрид мусулмон меъморчилик намуналарига эга эмас. Х асрда Мадриднинг аҳолиси араблашган христианлар, араб тилида гаплашувчи яҳудийлар ва мусулмонлардан иборат эди. Улар ўзаро тотувликда ҳаёт кечиришган. Машҳур математик ва астроном Маслама Мажритий ушбу шаҳардан етишиб чиққан.
Maʼlumot manfatli boʻlsa reaksiya qoldiring 👎👍