ҚӮҚОН ХОНЛИГИ СИЁСИЙ ВА ҲАРБИЙ ҲАЁТИДА ТОҒЛИ ТОЖИКЛАРНИНГ ӮРНИ
Олимхон даврида Қӯқон хонлигининг сиёсий аҳамияти ошади. У тоғли тожиклар: қаротегинликлар, шуғнонликлар, бадахшонликлар, эронликлар ва бошқалардан иборат ёлланма аскар қӯшинлари тузади. Бу қӯшин ҳокимиятни марказлаштириш учун курашда унинг суянчи, таянчи бӯлиб у тузган катта қӯшиннинг ядроси бӯлиб қолади.
Қӯқон хонлигининг армиясида тожик сарбозлари кўпчиликни ташкил ъэтиб, улар ӯз навбатида бир неча қисмларга бӯлинган. Чунончи, унинг бир қисми- хоннинг шахсий сипоҳийлари бӯлиб, саройда қоровуллик вазифасини бажарар эди. Улар ӯртача 2000 кишидан кам бӯлмай, анча мерган бӯлиб, жанговарликлари учун “гала ботирлар” ёки хон гвардияси, деб ном олганлар. Бундан ташқари Олимхон тоғли тожикларга нисбатан махсус этибор қаратар, улардан иборат икки янги ҳарбий қӯшин тузган эди: биринчиси 3700 нафардан иборат қаротегинликдан ва иккинчиси 2200 нафар дарвозликлар, бадахшонликлар, шуғнонликлар, рушонликлардан иборат эди. Мазкур ҳарбий қӯшин хон хазинаси ҳисобидан маош, кийим бош, яроқ билан таъминланган. Тарихий манбаларда улар “мирбача”, “бекбача” номи билан тилга олиниб уларга нисбатан “тожик” этноними ишлатилган.
Қӯқон хонларининг тоғли тожикларга бӯлган этиборининг яна бир сабаби улар ҳамиша қипчоқлардан ташвишда турганлар. Қипчоқлар, гарчи ӯзларини ӯзбек қавмларидан деб ҳисобласаларда, доимо қирғизлар билан яқин туриб, кӯчманчи ҳолда яшаганлар. Қипчоқларнинг асосий қисми Фарғона водийсининг Шахрихон, Балиқчи, Қора дарё билан Норин дарёси оралиғидаги жойларда яшар эдилар. Уларнинг хавфидан қутилиш учун Қӯқон хонлари мунтазам қӯшинларини маҳаллий гурухлар билан боғлиқ бӯлмаган тоғли тожиклардан ва Ӯрта Шарқдан чиққан сипоҳийлардан тузарди. Улар сарой гвардиясининг асосий қисмини ташкил этарди. Маълумотларга кӯра, 1800 йилларда хоннинг 10 мингга яқин суворийлар полки бӯлган. Бундан ташқари хонларнинг тоғли тожикларга бӯлган этиборининг ошиши ҳарбий қӯшин бошлиқлари мазкур соҳада ӯзига хос талиму тарбия ва тажрибага эга эмас эдилар. Бу даврда нафақат хонлик ҳудуди, балки Ӯрта Осиё давлатлари ҳудудида ҳарбий бирор бир ҳарбий талим марказлари мавжуд бӯлмаган.
Қӯқон хонлигининг XIX аср биринчи ярми сиёсий ва ҳарбий ҳаётида муҳим ӯринни эгаллаган шахслардан бири тоғли тожикларга мансуб Ражабқушбеги ҳисобланади. Қӯқон хонлигига оид манбаларда Ражабқушбеги фаолияти ва унинг хонлик мавқесини оширишдаги хизматлари ҳақида тӯлиқ маълумот берган.
Тожикистон. Хўжанд давлат университети.
Жамолиддин Абдукаримов
Manba