Худди шу иш ортида қамоққа олинган Ҳосил Восилнинг Москвага ёзган аризаси сақланиб қолган. «Бу қандай ноинсонийликки, турмада ётган инсонларга ҳатто нон бермасалар. Бизга берилаётган сасиган, эскирган нонлар ахлатхонадан териб олиб келинган. 6 ойдан бери сўроққа чақирилмадим. Айбимни айтинглар ёки мени ҳозироқ отиб ташланглар. Розиман, розиман, розиман», деб ёзади у хатида.
Бутирка қамоқхонасида камералар тўлиб кетгани боис йўлакларда темир ўрнатилиб, қафаслар тайёрланган. Таниқли муаллим Собир Қодирий ҳам шундай қафасда сақланар, қафаснинг кичиклигидан доимий эгилиб туришга мажбур бўларди. Қодирий ёзда қамоққа олингани учун кийимлари юпун, пойабзали титилиб кетган эди. Тизза бўйи қорда ҳам шу ҳолида уни терговга судрашарди.
1929 йилнинг 5 ноябрь куни орасида Мунавварқори Абдурашидхонов бўлган 18 киши бир кунда қамоққа олинди. Бу ҳаракат тарихда «Миллий иттиҳод иши» номи билан кирди. Бунда жами 84 нафар Туркистоннинг энг кўзга кўринган намояндалари маҳв этилди.
Мунавварқори Абдурашидхонов қамоқхонада
Қамоқдан чиққач, Мунавварқори Самарқандда Гўри Амир мақбарасида қоровул бўлиб ишга кириш учун келади. Кейинчалик ҳам у қўлқоп тикиб, шундан келадиган пулга зўрға тирикчилик қилади. Бу советларнинг бошқаларга дарс бўлсин, биз шундай буюк одамларни ҳам абгор аҳволга сола оламиз, деган мақсадда амалга оширган иши эди.
Советлар бир кун ҳам Туркистон зиёлиларига ишонган, улар билан ҳамкорлик қилган эмас. Буни 1919 йилдаёқ, ҳали Бухоро босиб олинмай туриб баъзи бухоролик халқ етакчиларига жиноий иш очиб қўйилганидан билиш мумкин. Шўролар улардан фақатгина восита сифатида фойдаланган эди холос.
Машъум 4 октябр
– 1938 йилнинг 28 март куни Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида Ўзбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини қатағон қилиш ҳақидаги рўйхатга қўл қўйилади. Мана шу рўйхат асосида 4-7 октябр кунидаги фожиалар рўй берди.
155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилинади. Худойберган Девонов, Чўлпон, Фитрат, Отажон Ҳошим, Адулла Қодирий, Анқобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиқовлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октбяр куни эса аллақачон отиб ташланган инсонлар гўёки «суд қилинади».
4 октябр қирғини амалга оширилган ҳудуд – «Алвастикўприк». Тошкент, Шаҳидлар хиёбони.
4 октябр куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда ҳатто ўқлар тугайди, отувчиларнинг ўзи ҳам чарчаб қолади. Чўлпонга сени эртага отамиз деганида, у: «Бу инсонлар йўқ дунёда бир нафас ҳам яшашни истамайман, мени ҳозир отасизлар», деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб ўлдиришади...
Кафансиз кўмилганлар
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳозирги Қатағон қурбонлари хотира музейи ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган чоғда машиналардан бири йўлида қотиб қолади. Ковланаётган чуқурга қаралса, юзлаб одамларнинг суяклари. Бу хабарни эшитган яқин-атрофдаги Оқил ота қабристони қоровули бу ерда 1938 йил қатағон қурбонлари ётганини айтади. Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва барчаси битта чуқурга кўмилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб қилганди.
Қатағон қурбонлари хотирасига аталган ёдгорлик
Кейинчалик суяклар Оқил ота қабристонига ташилиб, битта умумий қабрга кўмилади.
«Қора қарға»
– Зиёлилар дастлаб иш жойида қўлига кишан солиб олиб кетилган. Кейинчалик эса қўлида қуроли борларнинг ўзини отишга ҳаракатлари кузатила бошланди ва тунда махфий тарзда уйдан олиб кетиладиган бўлди.
Кейинчалик қўлга олиш махфий тарзда амалга оширила бошланди. Махсус кузатувчи уйнинг чизмасини чизиб кетарди, ҳарбийлар шу чизма орқали уйга кириб келган. Тун аввалида келган ҳарбийлар тонгга қадар тинтув ўтказган. Борики қийматли нарсалар хатланиб, махсус дўконларда сотувга қўйилган.
Маҳбуслар НКВД учун махсус ишлаб чиқарилган «Черный воронок» (Қора қарға) машинасида олиб кетиларди. Бу машинага чиққанлар ҳеч қачон тирик қайтмаслигини билишган...
Қатағондан омон қайтганлар ҳам бор. Аммо улар шундан кейин ҳам шўро мамлакатига ишонгани йўқ. Улар тириклик ва ўлим орасида яшади.
Шулардан бири Фотиҳ Сулаймоннинг қизи гапириб берган: