Ўн бир ойнинг султони,
Кўнгилларнинг бош тожи,
Мўминларнинг йўлдоши,
Марҳабо, моҳи Рамазон!
Рамазон — ибодат, раҳмат ва мағфират ойидир. Шу билан бирга ўзаро ёрдам, меҳр-мурувват ва эҳсон ойидир.
Рамазон — бир йиллик моддий ва маънавий ғуборлар ювилиб, руҳлар покланадиган моддий ва маънавий тарбия ойидир.
Жисм ва руҳ орасидаги мувозанат мезонда бўладиган, ақл тафаккурга суянадиган, кўнгил тазаккурга суянадиган, дунё сукут қиладиган, кўнгил ҳаловат топадиган, сабр сўзлайдиган ой.
Одамлар бир-биридан бир чимдим табассумни қизғанадиган бу машаққатли замонда Рамазон — инсонга тақдим этилган муҳаббатдир.
Ҳикмат,
Раҳмат,
Фазилат,
Мағфиратдир Раҳмондан келган.
Илоҳий йўқловдир дўстнинг саломидек келган.
Ёнган кўнгилга воҳада сув келгандек, Рамазон. Рамазон раҳмат ва марҳамат булоғидек кўз очмоқдир. Рамазон меҳрни, муҳаббат, ишқни шафқат, адолат, ҳаққоният ва ҳикмат билан инсониятга гумбур-гумбур ҳайқирмоқдир.
РАМАЗОН — ЙЎҚОЛИБ БОРАЁТГАН ИНСОНЛИК МАНЗИЛИГА ЕТМОҚДИР!..
✍️@umidaaziz