Темир йўл бўйлари ҳам ободонлаштирилади
Тўрақўрғондан Наманган шаҳрига, Чуст ва Мингбулоқ туманларига олиб борувчи автомагистрал йўл бўйларида амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ишларидан сўнг туман кўркига қанчалик кўрк қўшилгани ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмаяпти. Чиндан саришталикда ҳикмат кўп. У соғлиқ, барака, кайфият омилидир.
Шундай хайрли ишлар энди темир йўл бўйларида давом этади. Маълумки, туман ҳудудидан 18 километр узунликда “пўлат из”лар ўтган ва унинг яқинида 18 та маҳалла, 9 та фермер хўжаликлари жойлашган.
Туман ҳокими Шерали Қосимов ана шу маҳалла раислари ва фермерлар билан учрашиб, амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди. Бу ерларда ҳам дарахтларга шакл берилади, оқланади, ариқлар тозаланади. Бўш турган дала четларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилади.
Мақсад, туманни ҳар томонлама намунали ва обод манзилга айлантириш!