Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар:
Абдуллоҳ ибн Ҳиббон ўзининг "Фаваид ал-Асбаҳонийин" номли китобида Умму Ҳониь розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. Умму Ҳониь кўп нафл рўза тутар, намоз ўқир ва садақа берар эди. Бир куни у кишининг ҳузурларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриф буюрдилар. Шунда Умму Ҳониь у Зотга ибодатга қуввати етмай қолаётганлигидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: "Мен сизга бу ибодатларнинг ўрнини босадиган амални ўргатаман: кунда юз марта "Субҳаналлоҳ" денг, шунда юзта қулни озод қилган бўласиз ва уни Аллоҳ қабул қилган бўлади. Юз марта "Алҳамдулиллаҳ" денг, шунда юзта туяни ҳадя қилган бўласиз ва у ҳам мақбул бўлади. Юз марта "Аллоҳу акбар" денг, шунда сизнинг ўтган ва келажакда қилишингиз мумкин бўлган гуноҳларингиз мағфират қилинади."
https://t.me/tuhur