Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳаётдаги тўсиқларни бартараф этишнинг содда, аммо самарали усули
Жанни исмли бир мижозимиз, таътилга чиқишни хоҳларди. У ва эри Роберт бу таътилни йиллар давомида орзу қилиб келиб келишар эди. Аммо ҳар сафар ўзлари чиндан ҳам боргиси келган жойни ўйлашганида "Биз ростдан ҳам бир яхши жойга боргимиз келади-ю, аммо буни қила олмаймиз, чунки пулимиз етарли эмас." деган тўсиққа дуч келишарди.
Патрик, яна бир мижозимиз, аёлига ва болаларига турли нарсалар олиб бериш учун кўпроқ пул топмоқни хоҳлар эди, аммо унинг олдида ҳам "Оилам учун кўп нарсалар қилгим келади, аммо даромадимни ошириш учун менда зарур малакалар йўқ." деган тўсиқ бор эди.
Ребекка, менинг дугонам, мени ҳар кўрганда соғлом овқатланишни хоҳлашини айтарди. Аммо у ҳеч қачон бу мақсадини амалга ошира олмаган. У менга "Мен соғлом овқатланишни хоҳлайман, аммо буни қила олмайман, чунки айрим таомлардан ўзимни тийиб тура олмайман, айниқса ширинликлардан, гарчи уларнинг фойдали эмаслигини билсам ҳам." дерди.
Эътибор берган бўлсангиз ҳар бир ҳолатда мақсадга эришиш йўлида "аммо мен буни қила олмайман, чунки..." деган фикр турибди.
Сизни аслида нима тўхтатиб турибди?
Шубҳасиз, ушбу учала ҳолатда ҳам инсонларнинг онгида чекловчи қарашлари бор бўлиб, агар улар бартараф этилса бу инсонлар ўз мақсадлари йўлида дуч келиб турган ушбу тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Aммо мен уларга бир неча дақиқа ичида оддий бир ҳийла ўргатдим ва бу ҳийла ёрдамида улар руҳий тушкунлик ва тўсиб қўйилганлик ҳиссидан халос бўлишди.
Қачонки мақсадингиз йўлида тўсиқ бўлганида, бу тўсиқ сизни мақсадингизга эришиш у ёқда турсин, ҳаттоки унга интилишингизга ҳам йўл қўймаётгандек туюлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, сиз: "Мен бу тўсиқлар туфайли мақсадимга эриша олмаяпман" деяётган бўласиз.
Жаннига келсак, у ўзи хоҳлаган таътилга чиқа олмади, чунки унинг пули етарли эмас эди. Патрик маълум бир кўникмалари йўқлиги сабабли оиласига нарсалар сотиб олишга етадиган пул топа олмади. Ва Ребекка фойдали бўлмаган таомларни истеъмол қилишдан ўзини тийиб тура олмаганлиги туфайли соғлом овқатланишга амал қила олмади.
Бу одамлар ўзларининг тўсиқларини мақсадларига эришишларига халақит қилувчи нарса деб билишаётгани сизга ҳам кўриняптими? Уларнинг ҳар бирининг мақсади аниқ эди, лекин нимадир уларни мақсади сари ҳаракат қилишига халақит қилаётганди. Уларнинг ҳар бирида "аммо мен қила олмайман, чунки ..." деган фикри бор эди.
Қандай қилиб бу каби тўсиқларга таслим бўлмаслик мумкин
Мана сизга, ушбу уч кишига ва яна кўплаб одамларга ёрдам берган ва йўлингиздаги тўсиқлардан қатъи назар, сизга ҳам кўплаб мақсадларингизга еришишингизга ёрдам берадиган ўша ҳийла.
Мақсадингизга эришиш йўлидаги тўсиқларни мақсаднинг бир қисми сифатида киритинг. Буни қилганингизда нима содир бўлади? "Aммо мен қила олмайман, чунки ..." йўқолади. Мақсадингиз йўлидаги тўсиқ энди шунчаки йўқ. Мақсад, эҳтимол, бироз мураккаброқ, аммо психологик жиҳатдан энди сиз ва мақсадингиз ўртасида ҳеч нарса йўқ.
Келинг, ушбу тамойилни юқоридаги учта ҳолатга татбиқ қилайлик
Мана, Жаннининг қайта кўриб чиқилган мақсади: мен, эрим ва менда бор бўлган пуллардан кўра кўпроқ пул талаб қиладиган таътилга чиқмоқчиман. Бу унинг янгича ифодаланган мақсади. У бу мақсадига қандай эришишни билмаслиги мумкин, аммо энди унинг ечим топишига ҳеч нарса халақит қилмаяпти. Олдинги ҳолатида эса пул етишмаслиги таътилга чиқиш мақсадига ечим топишида муҳим тўсиқ бўлиб турганди.
Фарқ жуда нозик, аммо психологик жиҳатдан у жуда катта бўлиши мумкин. Тушундингизми?