Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ - БУ ФАҚАТ КЎПРОҚ МОДДИЙ НАРСАЛАРГА ЭРИШИШМИ?
Юқоридаги видеони кўриб бир фикр хаёлимга келди. Шахсий ривожланиш деган ном остида ўтказилаётган курс ва тренингларнинг кўпчилиги сизни ҳеч тўймайдиган истеъмолчига айлантиришга қаратилган бўлиб чиқяпти.
Чунки пулларга очилиш, уй ёки машина олиш, даромадни ошириш, омадни жалб қилиш, карьера қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўйган тренинглардан кўзланган асосий мақсад, гарчи бу очиқ айтилмаса ҳам ёки буни тренингларни ўтаётганларнинг ўзлари тушунмаётган бўлса ҳам, сизни яна ҳам кўпроқ истеъмолчига айлантириш бўлиб қоляпти. Тушуняпсизми!?
Ёки сиз тренингларни ўтаб бўлгач шахс сифатида бошқача инсонга, яъни теран фикрлайдиган, ўзига ишонган, нима хоҳлашини биладиган, ўзини борича қабул қила оладиган, ҳаётдаги ўрнини англаган, хотиржам инсонга айланиб қолганингизни кузатганмисиз?
Қарс икки қўлдан чиқишини, талабга яраша таклиф бўлишини эътиборга олсак вазиятнинг бу томонга қараб ривожланишига тренинг қатнашчиларининг ҳам ҳиссаси катта. Чунки улар тренерларга, психологларга шу талабни қўйишяпти.
Табиий ишонч курсимиз машғулотлари эса айнан шахснинг ўзини ўзгартиришга мўлжалланган. Бу курсимизда қатнашсангиз машинали бўласиз, кўп пуллар келади, карьерангизда ўсиш бўлади деган катта ваъдаларни бермаймиз. Аммо шахс сифатида кучли томонга ўзгаришингиз аниқ.
Ўзингизни бошқалар билан таққослашдан, бошқалар фикрига бўлган боғлиқликдан халос бўла олсангиз, хато қилишдан, танқид қилинишдан, рад этилишдан қўрқмайдиган инсон бўлсангиз ҳаётдан нима истаётганингизни анча яхши тушунадиган, ўзингизни кўпроқ биладиган инсонга айланиб борасиз. Бу эса сизнинг ҳаётингиз сифатини янги босқичга олиб чиқади.
Булар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар шахс сифатида ривожланиш истаги пайдо бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
@muloqot_uchun_bot
P.S.: ушбу тренинг мендаги ҳамма муаммоларнинг ечимидир унга қатнашаману бир думалаб ҳамма муаммоларидан халос бўлган инсонга айланаман деб ўйлаётган бўлсангиз, демак билингки - ўзингизни алдаяпсиз. Аммо ҳозиргидан анча кучли шахсга айланишингиз аниқ. Тўлаган пулингизга нисбатан бир неча баробар кўп қийматга эга бўлишингиз ҳам аниқ.