Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Web-sayt: http://turakurgan.uz
Fecobook:https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Youtobe:https://www.youtube.com/channel/UClVBl
Таклиф ва мурожаатлар учун
https://t.me/Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
‼️Odam papilloma virusi (OPV)ga qarshi emlanish virusning zararli turlaridan himoya qiladi.

Asosiysi salomatlikni asrashda muhim hisoblanadi.


Sanepidqo`mita Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Таълимнинг илк босқичи ҳисобланмиш мактабгача таълим ташкилотларида кириб келаётган янги йил байрами муносабати билан тадбирлар ўтмоқда


Ирода Отамирзаева раҳбарлигидаги 28-ДМТТ педагогик жамоаси бугун болажонларни эртак қаҳрамонлари қиёфасида кутиб олишди. Изланувчан тарбиячилар опалар ташкилотчилигидаги тадбирда Ёртепа маҳалласи болажонларининг рус, инглиз тилларини ўрганаётганлари, шахмат-шашка бўйича билимдонликлари аксланди.

Қорбободан совғалар олган жажжилар куй-қўшиқ ҳамда рақслари орқали давлатимизнинг ёш авлодга кўрсатаётган ғамхўрликларидан бахтиёр эканликларини намойиш этишди.


Ўзбекистонда 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” кампанияси бошланади. Ушбу глобал кампания жаҳоннинг 187 та мамлакатида ўтказилади


БМТ Бош Aссамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган. 2014 йилда БМТ Бош котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни бартараф этишга қаратилган ташаббусини очиқ деб эълон қилди.

Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани судининг раиси М.Рузиматов томонидан ДСИ биносида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида давра суҳбати ўтказилди ва йиғилганларга мавзу бўйича кенг тушунчалар берилди.


#семинар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли топшириғига кўра, барча мактабгача таълим ташкилотларида янги намунадаги “Маънавият бурчаклари” ҳамда ташкилот ҳовлиси, фойеси, бинолари ва гуруҳларини безатиш ишлари олиб борилмоқда.


Бугун Тўрақўрғон туманидаги 24-ДМТТда ана шу масалага бағишланган вилоят кўргазмали семинари ўтказилди. Унда барча туманлар ММТБнинг йўналиш бўйича шўъба раҳбарлари, вилоят бошқармасининг масъуллари, ташкилот директорлари таклиф этилдилар.

Иштирокчилар мазкур боғчада топшириқ бўйича амалга оширилган ишларни кузатдилар, машғулотларда иштирок этдилар ва жамоанинг катта меҳнатини эътироф этган ҳолда чиндан-да оммалаштиришга муносиб эканлигини таъкидладилар.

Миллий қадриятлар, маънавият сабоқлари болага қанча эрта сингдирилса, самара шунча юқоридир. Шу маънода бугунги семинар тажриба мактаби вазифасини бажарди, дейишга асос бор.


Ижтимоий объектларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда


Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугун дастлаб 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Иссиқлик таъминоти, кўмир заҳираси, йўлакларни қордан тозалаш ишлари, шунингдек, янги йилга тайёргарлик бўйича хоналарнинг безатилиши кўрилди.

2-умумтаълим мактабида ҳам қозонхоналарнинг бир меъёрда ишлатилиши, ўқувчиларнинг дарсда фаоллиги ўрганилди.

Ибрат оилавий шифокорлик пунктида аҳолига хизмат кўрсатиш, муолажа олиш хоналари, иссиқлик таъминоти назорат қилинди.

Масъулларга қишли-қировли кунда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.