Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёмғир сувидан фойдаланиш – табиий ва тежамкор усул 🌧💧
манба
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ёмғир сувларидан томорқа экинларини суғориш ва бошқа юмушларни бажаришда фойдаланиш одатга айланган.
Шу жумладан, видеолавҳада келтирилган Буюк Британия қироллигида ҳам, деярли ҳар бир хонадонда бинолар ёнига махсус идишлар қўйиб ёмғир сувларини йиғишади ва кейинчалик ушбу сувдан ўз томорқаларидаги дарахт ва гулларни суғоришда фойдаланишади.
🌿 Ёмғир сувини йиғиш ва ишлатишнинг албатта ўзига хос афзалликлари мавжуд
✔️ Бунда экинларни суғориш учун ариқ қазиб сув келтиришга ҳожат қолмайди.
✔️ Тоза ичимлик суви тежалади.
✔️ Тоза ичимлик суви учун коммунал харажатлар камаяди.
✔️ Ёмғир суви таркибида хлор бўлмаганлиги учун, уни дарахтлар ва гулларни суғоришга ишлатиш яхши самара беради.
🚰 Ёмғир сувини қандай қилиб йиғса бўлади?
1️⃣ Бинолар ёнларига махсус идишлар (бочкалар) қўйилади.
2️⃣ Бинолар томларидан оқиб тушаётган ёмғир сувларини қувурлар воситасида ана шу идишларга қуйилади.
3️⃣ Бинолар томларидан тушаётган сув одатда ифлосланган ёки лойқа бўлади. Сувни ана шу ифлосликлар ва лойқадан тозалаш учун сувни махсус фильтрдан ўтказиб тозалаш тавсия қилинади.
4️⃣ Йиғилган ёмғир сувларидан ҳовлидаги дарахтлар ва гулларни суғориш, ховлига сув сепиш, автомобилларни ювишда фойдаланилса бўлади.
🌍 Ўзбекистон шароитида ҳам ёмғир сувларидан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади!
✔️ Ёмғир сувларидан фойдаланиш нафақат ресурсларни тежаш, балки экологик ҳолатни яхшилаш имкониятларини ҳам яратади.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi