TEMU онлайнинг савдо платформасининг фаолияти чекланиши (блокланиши) ҳақида ўқигандирсиз. Вазият албатта қизиқ.
Қарор сабабларини унча яхши тушунмайман-у, аммо бир нарса аниқ, қисқа вақт ичида бу платформа ўзбекистонликлар орасида онлайн савдо маданиятини шакллантириш ва оширишда катта иш қилиб қўйди. Яъни, бу бренд орқали аввал ҳеч қачон гаджети орқали савдо қилмаган, ўзига бирор буюм буюртма бермаган инсонлар бозорга киришди.
Фикримча энди маълум шаклланган мижозлар оқими мавжуд (агар оқим аввалдан ҳам мавжуд эди дейилса, унда оқим каррасига кўпайди дейлик) ва бу мижозлар билан ишлаш бозорда мавжуд бошқа платформаларга қолмоқда.