Миллий жамоанинг муҳим ўйинлари олдидан Элдорнинг спорт формаси Жалолиддин ва Остоннинг жароҳати фонида янада аҳамиятли бўлиб қолмоқда, менимча.
Эрондаги етакчилар сафга қайтган тақдирда ҳам, мартдаги Эронга қарши ўйинда айнан Элдорнинг ҳолати биз учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Ҳозир кўряпмиз ҳамюртимиз билан ҳаммаси жойида,
урилган голда энг камида тезлик, елкама-елка курашда устунлик, охиригача бориш ва аниқ зарба бор. Бундан аввал ҳам Элдор жамоаси натижасига
фаол ҳаракати билан ҳисса қўшган эди. Ҳозир Шома яхши жисмоний ва руҳий ҳолатда.
Яқинда Роналд Араухо "Ювентус"на кетаётган жойида битта ўйин туфайли "Барселона" у билан шартномани узайтиргани каби, "Рома" ҳам Шомуродовга ишонч ва ўйин вақти бериши керак. У ҳали жамоага кўп фойда келтиради.