#Карвон_қўнғироғи
Эгоизм бизда худбинлик, ўзидан бошқани кўрмаслик, фақат ўзинигина ўйлаш, ўзи учун ҳамма нарсани қурбон қилиш, ўзпарастлик маъноларида тушунилади. Асрлар мобайнида боболаримиз бу иллатга қарши курашган ва яхши натижаларга эришган. Бугунги кунга келиб эгоизм зулмати дунёни мавҳум қоронғиликка тортаяпти. “Ҳар ким ўзи учун яшаши керак! Ўзим бўлсам бўлди, бошқалар нима бўлса бўлавермайдими?” каби безбет ғоялар миллионлаб мияларнинг ачиган қатиғига айланди. Ҳамма нарсага жон куйдириб юрадиган, дунёнинг пок бўлишини истайдиган, аъло ўқийдиган, жамоат ишларида фаол, билимли, беғубор болагинанинг устидан бир тўп синфдошлари “Патриоитмисан? Аҳмоқ!” деб кулишади. Бир пайтлар ўзига ўтиб кетган бировнинг ҳаққини ўттиз йилдан кейин қайтариб бераётган одамни “Ўзини кўрсатмоқчи, Тик токка қўйишсин, деган умидда шундай қилаётгандир-да” деб масхаралашади. Ўғлининг қадам олиши бежолигини сезиб, шу болам ҳаромхўр, порахўр бўлиб кетмасин деб раҳбариятга ўғлини ишдан бўшатишни сўраб борган отани гўл ва аҳмоққа чиқариб устидан кулишади. Бизда азалдан элдан айрилишни фожиа деб билганлар. Лекин кейинги пайтларда буни шараф, мартаба деб биладиганлар пайдо бўлаяпти. Беписандлик, кибру ҳаво, одамлардан айрича яшаш, ўз боласи билан она тили қолиб, ўзга тилларда гаплашиш, қаерда маишат яхши бўлса, ўша жойни Ватан деб билиш... каби ўлик қарашлар айни ҳолга ел пуфлаяпти. Пулдан худо ясаш, пулдан ватан ясаш бундайларнинг номаи аъмолига айланиб қолган. Бахшиларимиз айтишган-ку:
Нодонлар йиғлайди пулдан айрилса,
Мард йигитлар йиғлар элдан айрилса.
Тупроқ биз учун оддий лой эмас, боболар хоки ҳамдир. Шунинг учун халқимиз тупроқни эъзозлаган. Тилимизда “она тупроқ” деган ибора бекорга пайдо бўлмаган. Момолар узоқ сафарларга кетаётган фарзандларига бир чимдим тупроқ туйилган тумор беришган. “Униб ўсган ерингни, элингни унутма! Шу тупроқнинг ҳиди сенга юртингни эслатади”, дейишган-да.
✍️ Эшқобил ШУКУР, «Пулдан ясалмайдиган ватан, шахс ва кас муаммоси» мақоласидан.
@Eshqobil_Shukur_ijodi