Эркин ХОЛБОБО, ТШММТБ Матбуот котиби


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бугун Сиз туғилган кун!

✅Бугун Олмазор туманидаги 249-сонли умумтаълим мактаби директори Каримова Мавлуда Мирзахмедовна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, Мавлуда Мирзахмедовнани барча ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨ Ўзингизга қуйидаги ваъдаларни беринг!


🍃 Қалб хотиржамлигини ҳеч ким буза олмайдиган даражада кучли бўламан!

🍃 Йўлимда учраган ҳар бир кишига соғлиқ бахт ва муфаққият тилайман

🍃 Ҳар қандай вазиятнинг фақат яхши томонини кўраман.

🍃 Фақат яхши нарсаларни ўйлайман фақат яхши нарсалар яратаман ва фақат яхши нарсаларни кутаман.

🍃 Бошқаларнинг ютуғидан ҳудди ўз ютуғимдек қувонаман.

🍃 Ўтмишдаги хатоларни унутиб диққатимни келажакдаги ютуқларга қаратаман.

🍃 Доим очиқ чеҳра билан юриб ҳар бир кишига табассум улашаман.

🍃 Атрофдагилар танқид қилишига асос қолмайдиган даражада ҳаётимни ўзгартираман.

🍃 Хавотирланмаслик ҳотиржам, ғазабланмаслик учун кечиримли, қўрқмаслик учун кучли бўламан ва муаммолар юзага келмайдиган даражада бахтли яшайман.

🍃 Ўзимни қадрлашимни бошқаларга ҳам билдираман, буни баланд парвоз гаплар билан эмас яхши муомала билан амалга ошираман.

🍃 Мен ўзимга ишонгандай бунга ишонаман.

БУТУН ДУНЁ МEН ТОМОНДА!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

Китоб интернетдан афзалроқ


🌿 Китобдан керакли маълумотларни тез топиш бироз қийинроқ, лекин интернет - бу тартибсиз жойдир. Эрталаб кириб, кечқурун чиқасиз.

🌿 Китобни-ку четга олиб қўйиш мумкин, интернетни эса мушкул иш. Интернет - бу ҳақиқий ботқоқлик.

🌿 Вақт тежаймиз деб интернетни танлаймиз-ку, вақтимизни чалғитувчи омилларга ғарқ қиламиз.

✨ Илм олиш учун энг муҳим омиллар нима?

🌿 Диққат ва вақт!
Агар шу икки нарсани жамлай олсангиз, илмда, спортда умуман шахсий ривожланишда жуда катта ютуқларга эришасиз.

🌿 Энди яна қайси фойдасиз иш диққат ва вақтни талаб қилса шу сизни илмдан тўсади.

🌿 Чунки сиздаги вақт ва диққат чекланган!
Агар уни ижтимоий тармоқларда, кераксиз муносабатларга сарфласангиз ҳеч қачон ўсмайсиз!

🌿 Қайси бири муҳимлигини ўзингиз учун белгилаб олинг!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


Бугун Сиз туғилган кун!

✅Бугун Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактаби директори Эргашева Гулноз Турсунқуловна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, Гулноз Турсунқуловнани барча ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдлари номидан самимий муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

🍃 Бу дунёда энг тўғри тақсимланган нарса — ақл.

🍃 Чунки шу пайтгача ҳали ҳеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.

🍃 Ҳамма пул етишмовчилигидан нолийди, билим етишмовчилигидан — ҳеч ким!

🍃 Кийимнинг йиртиқ ёки кирлиги ҳар доим ҳам камбағалликнинг белгиси эмас, балки дангасаликнинг белгиси ҳамдир...

🍃 Агар уча олмасангиз югуринг, агар югура олмасангиз юринг, юра олмасангиз эмакланг, нима қилсангиз қилинг, лекин фақат олға ҳаракатланинг.

🍃 Сизни фақат юқорига тортадиган инсонлар билан бирга бўлинг! Чунки ҳаёт сизни пастга тортувчилар билан тўлиб тошган.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

БАХТ ЎЗИ НИМАДИР?..


🍃 Эрталаб уйқудан кўз очиб, тонгни сиҳат-саломатликда қарши олганлар бутун дунё бўйлаб ўлим билан юзлашган бир миллион одамдан бахтлидирлар.

🍃 Уруш ва қамоқ изтиробларини бошидан кечирмаган, очлик таҳлика солмаётганлар эса дунёдаги беш юз миллион одамдан бахтлироқ.

🍃 Уйи, уйида егулиги-кийими бўлганлар эса дунёдаги етмиш беш фоиз одамдан бахтлироқ.

🍃 Ҳамёнингизда кундалик харажатларингиздан ортгулик пул бўлса, дунёдаги саккиз фоиз бой одамлар қаторидасиз.

🍃 Бу сўзларни ўқияпсизми, демак сиз дунёдаги ўқиш-ёзишни билмайдиган икки миллиард одамлардан бахтлироқсиз.

🍃 Бахтни ҳис этишингиз учун кўп пулингиз, қимматбаҳо машинангиз ёки данғиллама уйингиз бўлиши шарт эмас .

🍃 Шунчаки дилингизда шукрингиз бўлса, дардингиздан ҳам БАХТ топишингиз мумкин.

🍃 Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг.

🍃 Бахтингизни қадрланг!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Яшнобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлғи Бурҳонов Шукур Бурҳонович ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан Шукур Бурҳоновични қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ОЛТИНГА ТЕНГ САТРЛАР

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Сергели туманидаги 277-сонли ихтисослаштирилган далват умумтаълим мактаби директори Юнусова Нилуфар Мусиналиевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан Нилуфар Мусиналиевнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨Ажойиб парадокс


🍃Шифокорлар чекади. Ха шундай. Улар чекишни зарарларини ҳаммадан яхши билишади.

🍃Лекин барибир шифокорлар ичида чекувчилар оддий одамларга қараганда кўпроқ.

🍃Тишларни ҳар куни 2 марта ювишимиз, мева кўп ейишимиз, тез-тез жисмоний машқ билан шуғулланишимиз, китоб кўп ўқишимиз кераклигини ким билмайди?

🍃Ҳамма билади.

🍃Лекин амал қиладиганлар эса 5% дан ошмайди.

🍃Чунки гап бирор нарсани билишда эмас.

🍃Гап билганига амал қилишда. Кўпроқ нарсани билиш ҳаётни тубдан ўзгартира олмайди.

🍃Лекин амал қилишни бошлаш билан ўзгартириш мумкин.

🍃Кейинги сафар мотивацион лавҳани кўришдан аввал шу ҳақида ўйлаб кўринг

🍃Билганингиз билан амалингиз орасидаги фарқ катталашиб кетмаяптими?

🍃Бизга амал қилишни бошлаш учун осон усуллар керак.

🍃Бирон нима қилишимиз кераклиги ҳақидаги маърузалар эмас.

🍃95 фоиз одамдан фақат 5 фоизи билган нарсаларига амал қилар экан.

🍃Сиз қайси тоифадансиз?!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


МИЛЛИЙЛИКНИ ҚАДРЛАШ ВА УЛУҒЛАШ УЧУН НАҲОТ РАСМИЙ БУЙРУҚ КЕРАК БЎЛСА?!

✅Бугун ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Пойтахт ҳокимининг миллийликни тарғиб қилиш ҳақидаги қарори ортидан мактабларда ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларни миллий либос кийишга мажбурлаш бошланди” мазмунидаги хабарни ўқиб, рости на кулишни ва на йиғлашни билмадим.

Маълумот учун айтиш керакки, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 326 та умумтаълим мактаби ҳамда 499 та давлат, 431 та нодавлат, 10 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 107 та оилавий жами 1047 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Либослар – ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у миллий ўзига хосликни акс эттиради. Либослар турли этник белгилари билан ҳам ажралиб туради. Минтақамиздаги иқлим, шарт-шароит ва кўп йиллик тарихга эга эътиқодимиз асосида ўзига хос миллий либосларимиз шаклланиб келган. Миллий либосларимиз нафақат миллатимиз кўркини, балки маънавий мафкураларимизни ва дунё тамаддунида тутган ўрнимизни ҳам намоён этади.

Тошкент — мамлакатимиз пойтахти. Бугун юртимиз дунё эътиборига тушаётганлиги, ер юзининг турли бурчакларидан ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар ва меҳмонлар диққат марказида эканлиги сир эмас. Қолаверса, пойтахт шаҳар — ҳар бир мамлакатнинг "ташриф қоғози" саналади. Шундай экан, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзбек халқининг миллий бой маданий меросини тарғиб қилиш, пойтахт аҳолисининг миллий либосларга эътиборини қаратиш орқали эстетик дидини ошириш, туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш фақат расмий идоралар эмас, бутун халқимиз, жумладан, ҳар бир инсоннинг бурчи деб биламан.

Ана шундай эзгу мақсад йўлида бошқарма томонидан кеча ёки бугун эмас, бир неча йилдан буён мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар жумаси “Маънавият куни” деб эълон қилинган ва мазкур лойиҳа доирасида нафақат тарбияланувчилар, ўқувчилар, балки педагоглар ҳам миллий либосларда машғулотларда қатнашиб келмоқда. Шунингдек, “Миллий либослар куни” лойиҳаси доирасида “Маънавият соат”лари, турли маданий-маърифий тадбирлар, фестиваллар уюштирилаётганлиги кўпчилик томонидан илиқ қарши олинаётганлиги қувонарлидир.

Бу каби лойиҳалар ўз юртини, миллатини, Ватанини севган ҳар бир фуқаро томонидан ихтиёрий амалга оширилмоқда. Зеро, Ватанни, миллатни, миллийлигимизни, қадриятларни севиш ва ардоқлаш расмий идоралар буйруғи билан амалга оширилмайди.

🔰Юқоридаги каби қадриятларимиз ва миллийлигимизни улуғловчи тадбирлар қайси ота-онага ёқмаётганлиги кўпчилик қатори менга ҳам қизиқ, албатта. Ўз навбатида бу лойиҳани Тошкент шаҳар ҳокими Қарорига боғлашлари жуда ҳам кулгули эмасми?! Биз қачон ўз Ватанимиз, миллатимиз, миллийлигимиз ва қадриятларимиз билан фахрланишни ўрганамиз!?

🖌Эркин ХОЛБОБОЕВ.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси юристконсульти Аралов Отажон Худоёрович ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари номидан Отажон Худоёровични қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨Оммавий ривожланиш


🍃 Тез юрадиган йўлда секин кетаётган машинани эсласангиз, асабингизни бузади.

🍃 Германияда тезлик чекланмаган автобанлари, БАА трассаларида бунинг учун жаримага ҳам тортишади.

🍃 Ўзини ўйлаб секин юраётган ёки тўхтаган машина бошқаларни хавфли ҳолатга қўяди, тирбандликка олиб боради.

(p/s: Машинани доимо тез ҳайданг деган фикрдан йироқмиз)

🍃 Шахсий ривожланишингиз билан ҳам шундай.

🍃 Сизни ривожланмаслигингиз, тўхтаб туришингиз нафақат сизга, ёнингиздагилар учун ҳам зарар.

- Сиздан ўрнак олиши мумкин бўлган оилангиз, яқинларингиз учун зарар.

- Сизни катта қилиб, катта умидлар боғлаган ота-онангиз учун зарар.

- Сизга ҳавас қилиб ҳаётини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун зарар.

🍃 Шахсий ривожланишга шахсий ривожланиш деб қараманг.

🍃 Оммавий ривожланиш деб қаранг.

🍃 Шунда дангасалигингиз камаяди.

🍃 Шахсий ривожланишни давом эттириб, оммавий ривожланишга сабаб бўлиб берган бўласиз!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Учтепа туманидаги 38-сонли умумтаълим мактаби директори Кучкарова Гулнора Мараимовна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан Гулнора Мараимовнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бош мутахассиси Султонов Дилмурод Бахтиёрович ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари номидан Дилмурод Бахтиёровични қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅Яқинда ижтимоий тармоқ орқали Японияда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисида видеолавҳага кўзим тушди.

🔰Рости, улардаги оддийлик, самимият ва энг муҳими, инсонийлик ҳамда одоб-ахлоқ фазилатлари борасидаги тарбия маданиятидан ҳайратландим.

🎥Марҳамат, Сиз ҳам танишинг.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бош мутахассиси Эшонқулова Гулчеҳра Тўхтабоевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари номидан Гулчеҳра Тўхтабоевнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


ҲАЁТДА БИЗГА КЕРАК БЎЛАДИГАН БЕШ ҚОИДА

1. Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз — уларни сизга муҳтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2. Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3. Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4. Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5. Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг! Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз, аммо у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

🍃 Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қилинг...

🍃 Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қилинг...

🍃 Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қилинг...

🍃 Чунки кунингиз - кўзингиз билан кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади.

🍃 Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам — ибодат. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмайди.

🍃 Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.

🍃 Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.

🍃 Яқинларингизга яхшилик қилишни ғанимат билинг.

🍃 Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

🍃 Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик...

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Уташева Роҳила Холтўраевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда
.

💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари номидан Роҳила Холтўраевнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.