Ўзбекистонликлар Сербияга визасиз борадими?
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев етовидаги катта делегация Сербияга ташрифи чоғида ташқи меҳнат миграцияси, виза тартибини соддалаштириш, шунингдек, Сербияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Сербия меҳнат бозори ўзбекистонликлар учун жудаям жозибали (сербларнинг ўзи юқори даромад ортидан ғарбий ва шимолий Европада фаолият кўрсатишга интилишади). Жуда кўп катта малака талаб қилинмайдиган, суғурта ва ижтимоий пакетли таклифларда маош камида 1000 евродан бошланади, рус тилини билиш кифоя, асосийси, меҳнат мигрантлари ҳақлари ҳимояланган. Лекин муаммо визада. Ўзбекистонликлар виза олиш учун Москвадаги Сербия элчихонасига бориш керак.
Маълумот учун Қозоғистонликлар Сербияга визасиз боришлари мумкин. Ҳайрон бўлишларингиз мумкин, лекин ҳатто Қирғизистон фуқаролари ҳам Сербияга визасиз ташриф буюра оладилар.
Евроиттифоққа кирмаган Сербия, Шимолий Македония ва Черногория билан визасиз режим ўрнатилиши меҳнат миграцияси масаласида Россияга боғлиқликни янада тезроқ камайтирган бўларди.