Янги қонун талаблари бугундан бошлаб тузилган омонат ва депозит шартномаларига тааллуқли бўлади
Кеча имзоланган «Банклардаги омонатларини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун бугундан кучга кирди.
Бу дегани кеча, 18 февралгача бўлган даврда тузилган шартномалар бўйича барча муддатли ва жамғарма омонатларингиз бўйича кафолатлаш тизими эски қонун бўйича тўлиқ кафолатланади. Шунингдек, 18 февралгача тузилган шартномаларда омонатларингиз бўйича қўшимча бадаллар киритиш ҳуқуқи бўлса, киритилган қўшимча бадалларингиз ҳам тўлиқ кафолатланади.
Янги қонун талаблари бугундан бошлаб тузилган омонат ва депозит шартномаларига тааллуқли бўлади.
200 миллион сўм миқдоридаги кафолат қоидалари эндиликда нафақат аҳоли омонатлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахслар депозитларига қўлланилади. Яъни, илгари бўлгани каби банк ёпилганда, бизнес субъектларнинг маблағлари куйиб қолиши ёки пулини олиш учун ойлар ва йиллар кутиши хатари анча пасаяди.
Дарвоқе, 200 млн.сўмлик кафолат эскроу счетларга, яъни уй-жой хариди учун киритилган улушларга ҳам тааллуқли бўлади.
Қонун кучга киришидан олдин омонатлар бозоридаги қатор фаол банклар йирик ва ўрта миқдорда омонатларга эга (200 млн.сўмдан кўп) мижозлар орасида турли ёпиқ сўровлар ўтказган. Сўровларга кўра, йирик ва ўрта миқдорда омонат эгалари мутлақ катта қисми қонун кучга киргандан кейин ҳам омонатларини ҳозирги банкларида сақлашда давом этишларини кўрсатишган. Йирик ва ўрта омонатчилар кейинги ҳаракатларини фоизларнинг ўзгариши, кўчмас мулк бозоридаги вазият, фонд бозоридаги ҳолат ва валюта курси билан боғлиқ бўлишини маълум қилишган. Йирик ва ўрта ҳажмдаги омонатларнинг банклар ўртасида тақсимланиши ва қайта тақсимланиши ўрта ва узоқ муддатли истиқболда юз бериши мумкин.