Расмий статистикага ишонилса, январда пропан ва ўзи йўқ метан арзонлаган
Январь ойининг инфляция статистикаси ниҳоят уч кун кечикиб эълон қилинди (маълумотлар нима учун ўз вақтида берилмаганига изоҳ берилгани йўқ).
Демак, 2025 йилнинг январида ойлик инфляция 0,7%, йиллик инфляция 9,9%ни ташкил этган.
Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 1,1%га ошгани маълум қилинган.
Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 23,9%, пиёз 3,4%, сабзи 2,9%, кунгабоқар ёғи 2,2%, пахта ёғи 1,9%, қўй гўшти 1.2%, мол гўшти 1,1% қимматлагани қайд этилган.
Расмий статистикага ишонилса, январь ойида пропан 13,2%га, метан ёқилғиси эса 0,1%га арзонлаган.
Маълумот учун, январь ойи давомида пропаннинг биржа нархлари 20%дан кўпга қимматлаган (3 январь, 31 январь) метан заправкаларида эса ҳатто пойтахтда ҳам тақчиллик сақланиб қолмоқда, Фарғона водийси туманларида метан заправкалар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган ҳолатда бўлган.