Янги Агентлик 200 млн.сўмгача омонатларни кафолатлашга ваколатли орган бўлади
Сенат юридик ва жисмоний шахсларнинг
ҳар бир банкда қолдиғи 200 млн сўм сўмгача омонатларини (депозитлари) кафолатлашга оид қонунни маъқуллаган.
Шу билан бирга, омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган – Омонатларни кафолатлаш агентлигининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган.
Муҳокамалар пайтида, 200 млн сўмлик кафолат Ўзбекистондаги 97 фоиз омонатчиларнинг депозитларини қамраб олиши қайд этилган. Лекин қолган 3 фоиз омонатчиларнинг қўлида жамланган омонатлар жами омонатларнинг суммада қанча қисмини ташкил этиши айтилмаган. Бошқача айтганда, ўзгаришлар йирик омонатчиларга дахлдор бўлади ва энди йирик омонатчилар тўлиқ кафолатга эга бўлиши учун омонатларини турли банкларда диверсификация қилиши ёки рискларни суғурталаши керак бўлади. Ёки бўлмасам, омонатлар бозоридаги фаол банклар йирик омонатларни суғурталаш бўйича маҳсулотлар яратишига тўғри келади.
Гарчи амалдаги омонатларни тўлиқ кафолатлашдан иборат ҳозирги тизим қуп-қуруқ фиксия экани, ҳатто омонат бозоридаги йирик 10 та банклардан биттаси ёпилса ҳам, тўпланган бадаллар билан қоплашда муаммолар бўлишига қарамай, жуда кўпчилик шу иллюзияга ишонишда давом этаётган эди.
Шунинг учун хавотирлар бўлиши табиий. Қонун кучга киргач, омонатларнинг банклардан чиқиб кетиши борасидаги ваҳималар эса асосга эга эмас, чунки қонун янги омонатларга нисбатан қўлланилади. Янги омонатларнинг киритилиши камайиб бориши шароитида (шундай бўлиши эҳтимоли юқори) юқорида айтилганидек, тижорат банклари қоплашни назарда тутувчи қўшимча воситаларни ишга сола бошлайди. Шу билан бирга омонатчиларда муқобил инвестиция воситаларини ҳам қабул қилишига рағбат пайдо бўлади