Фоизлар юқорилигича қолмоқда
Йил якунига бир ой қолганида кредитлар бўйича фоиз ставкалар 0,2 фоиз бандига кўтарилиб, 23,5%ни ташкил этган. Бунда чакана кредитлар ўртача тортилган ставкаси 24,3%гаач кўтарилган (+0,4%) бўлса, корпоратив кредитларнинг ўртача ставкаси тўртинчи ойдирки 22,7% даражасида қолмоқда.
Муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,4%дан иборат бўлган (-0,3%). Аҳоли омонатлари бўйича ставкалар тарихий максимум 22,1% даражасида қолмоқда. Корпоратив депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси эса бу ойда пасайиш фазасида бўлган (7 ойдан буён корпоратив депозитлар ставкаси навбати билан бир ой кескин пасаяди, кейинги ой кескин кўтарилади).
Йилнинг охирги ойларидаги юқори фаоллик туфайли одатда кредитлар ва депозитлар бўйича фоизларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилади.