Қонга ботган Газпромбанк ниҳоят АҚШ санкцион рўйхатига киритилди
Украинага босқинни молиялаштирувчи, қонхўр агрессорнинг нефть ва газдан олаётган даромадларини ҳарбий мақсадларга каналлаштирувчи ва қайта тақсимловчи Газпромбанк АҚШ санкцияларига киритилган.
Газпромбанкдан ташқари
SDN рўйхатга яна БКС-банк, Центрокредит, ДОМРФ, Братский народный банк, Энерготрансбанк, Кремлевский, Итуруп, Синара каби 50дан ортиқ пули ва қўли қонга ботган банклари ва шўъбалари ҳам қўшилган. Россия Марказий банки раиси биринчи ўринбосарлари ва топ менежерлари ҳам санкцияга учраган.
Уруш бошлангач, айнан Газпромбанк нефть ва газ ҳисоб-китоблари учун дарча сифатида жазоланмай келаётганди. Эндиги навбатда Кремлнинг империячилик дубинкасига айланган Газпромбанкнинг постсовет маконини спрутдек эгаллаган турли олигарх фронтменлар бошқарувидаги прокси компаниялари ҳам иккиламчи санкцияларга тортилишини кутса бўлади.