Ўзбекнефтегаз ва унинг шўъбалари солиқ тушумлари улуши қисқаришда давом этади
2025 йил Давлат бюджети тушумларида қачонлардир Ўзбекистоннинг биринчи рақамли солиқ тўловчиси бўлган Ўзбекнефтегаз ва унинг шўъбаларидан солиқ тушумлари улуши қисқаришда давом этади.
2024 йил кўртсаткичлари билан солиштирганда, Давлат бюджети тушумларида Ўзбекнефтегаз улуши 2,5%дан 1,5%гача, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи улуши 0,4%дан 0,2%гача, Ўзбекистонни 10,0 трлн.сўмга қарз қилиб қўйган Uz-Kor Gas Chemical МЧЖ улуши эса 0,3%дан 0,1%гача пасаяди.
4 млрд.долларгача шиширилган ва йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди, дейилган Uzbekistan GTL заводи йирик солиқ тўловчилар рўйхатида йўқ (бўлмаган, бўлмасаям керак).
Қазиб олишни оширамиз, дея нефть конларини эгаллаб олган Saneg ҳам, Saneg учун сопи ўзидан чиқарилиб "хусусийлаштириб" берилган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳам, газ конлари ва Газли омборини эгаллаб олганлар ҳам йирик солиқ тўловчилар рўйхатида йўқ (улар солиқ тўлайдими ўзи?).
Ҳозир шонли энергетикларнинг эслагилари келмайди, 2022 йилдан конларимиз қўшқўллаб топширилган "хусусий" ва чўнтак компанияларга табиий газ бўйича солиқ ставкалари 3, нефть ва газ конденсати учун 2 баравар пасайтириб берилган эди. Кимдир бунинг сўровини қиладими? Ташаббус кўрсатганлардан сўраладими? Нега қазиб олиш қисқариши ваъда қилинганидек тўхтамади? Нефть ҳам йўқ, Газ ҳам йўқ, Солиқ ҳам йўқ. Триллионлаб имтиёзлар қаёққа оқди унда?