Иш ҳақининг умумий ўсиши секинлашган, ўқитувчи ва шифокорнинг ойлиги ўсиши янада тезроқ секинлашган
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4%га ошган ва 5 092,2 минг сўмни ташкил этган. Солиштириш учун, иш ҳақининг ўсиш суръати 2023 йилнинг шу даврида аввалги йилга нисбатан 22,0%га ошган эди.
Иш ҳақининг ўсиши секинлашгани, айниқса ижтимоий соҳалар бўлган таълим ва тиббиётда яққол кўринган. Ўқитувчиларнинг ойлигининг ўсиши (14,9%) ҳам, дўхтирларнинг ойлиги ўсиши (14,8%) ҳам 15%га етмаган.
Муаммо шундаки, аслида бу рақамлар ҳам шартли, чунки агар бунинг ичидан давлат муассасалари маошларини алоҳида ажратиб олсангиз, ўсиш янада паст бўлгани аниқ кўринади. Масалан, хусусий мактаблар сони ва улуши паст ҳудудларда, айтайлик, Сирдарёда 11,4%ни ташкил этган холос.
Худди шунақа аҳвол тиббиётда, асосан давлат тиббиёти бўлган Жиззахда дўхтирларнинг маоши 8,1%га ўсган холос. Бошқача айтганда, инфляция ҳисобга олинса, жиззахлик дўхтирлар камбағаллашган.
Энергетик тарифлар кескин ошгандан кейин, буни танасида оғриқли ҳис қилганларнинг энг катта қисми бюджет муассасаларида ишлайдиган ўқитувчилар ва дўхтирлардир, чунки уларнинг маоши 8 ойдан бери индексация қилингани йўқ. Бюджет маблағларининг жуда катта қисми субсидия кўринишида ўпқондаги энергетикани молиялаштиришга кетмоқда. Маошларни ошириш учун бюджетда мўлжалланган маблағлар ҳам эҳтимолки, шу ўпқонга қараб оқмоқда.
Бу кетишда ўқитувчиларга ва дўхтирларга ваъда қилинган 1000 долларлик маош ҳақида бутунлай унутиб, ҳеч бўлмаса, инфляция даражасида ойликларни индексациялаб туриш ҳам орзудек бўлиб қоладигандек.