Бир куни Одри Хепберндан "гўзаллик сирлари"дан баҳам кўриши ҳақида сўрашганда, у қисқача рўйхат ёзиб берди. Бу маслаҳатлар ҳақиқатан ҳам барча учун фойдали:
1. Лабларингиз жозибадор кўринишини истасангиз – эзгу сўзларни сўзланг.
2. Кўзларингиз чиройли бўлиши учун одамларнинг яхши томонларини кўришга интилинг.
3. Қоматингиз келишган бўлишини хоҳласангиз таомингизни камбағаллар билан баҳам кўринг.
4. Сочларим ялтирасин десангиз, болангизга кунига бир марта бўлса ҳам сочларингизни тўзғитишига рухсат беринг.
5. Ўзингизга нисбатан ишончингиз ортиши учун ёлғиз эмаслигингизни ҳис қилинг.
6. Одамлар – ҳатто буюмлардан ҳам кўра – тикланишга, янгиланишга, қайта жонланишга, тузатилишга ва кечирилишга муҳтож... Ҳеч қачон ҳеч кимни ташлаб кетманг.
7. Эсда тутинг: агар сизга ёрдам қўли керак бўлса, ўнг ва чап томонингиздан осонгина топасиз. Вақт ўтиб, иккита қўлингиз бежиз эмаслигини англайсиз: бири ўзингизга, иккинчиси эса бошқаларга ёрдам бериш учун.
8. Аёл гўзаллиги унинг либосида, қоматида ёки соч турмагида эмас. Аёлнинг гўзаллигини кўзларида кўриш мумкин, чунки кўзлар қалбга – муҳаббат яшайдиган маконга элтувчи эшикни очади.
9. Аёлнинг гўзаллиги ташқи кўринишида эмас; ҳақиқий гўзаллик унинг қалбидадир. Бу унинг бера оладиган ғамхўрлиги ва меҳр-муҳаббати, намоён эта оладиган эҳтиросидир.
10. Аёлнинг гўзаллиги йиллар ўтиши билан янада ортиб боради.
Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг Девонхона ва архив бўлими мудираси – Садоқат Эрматова таржимаси.