“Дўстлик” ордени соҳиби, театр ва кино актёри, халқимизга "Телевизион миниатюралар театри" ва фильмлардаги турли-туман роллари, асосан, машҳур "Бозор кўрмаган йигит" орқали қадрдон бўлиб қолган устоз санъаткор – Ҳусан Мусабоев оламдан ўтди.
Ҳусан Мусабоевнинг оила аъзолари, қариндошлари, ҳамкасблари ва шогирдларига чуқур таъзия билдирамиз.
Ҳусан Мусабоев театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди.
Маълумот: "Телевизион миниатюралар театри"нинг продюсери, актёр ва режиссёр – Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг 10 Июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 1976 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг "Кино ва театр актёри" бўлимини тугатган.
Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган. 1972–76 йилларда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олган.